“Юксалиш” билан меморандум имзоланди

04.02.2020 19:02:21

Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус фармони билан таъсис этилган “Юксалиш” умумиллий ҳаракати қарийб бир йилдан ортиқ вақт мобайнида мамлакатда фаолият юритиб келаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари ишини мувофиқлаштиришда, уларга услубий ва амалий жиҳатдан кўмак беришда яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 31 январь куни ҳаракатнинг сиёсий партиялар билан имзолаган меморандуми ташкилотнинг нодавлат ташкилотлар билан алоқалари янада кучаяётганлигидан дарак беради.

Маълумки, ҳаракат ташкил этилган санадаёқ сиёсий партиялар фаолиятини ўрганиш ва баҳолаб бориш бўйича бир қатор самарали ишларни амалга оширди. Ташкилотнинг ўтган йил сўнгида бўлиб ўтган сайлов жараёнларидаги фаоллиги бунга мисолдир. Бу ишлар ҳаракатнинг кейинги фаолиятида ҳам узвий давом этади. Шубҳасизки, буни сиёсий партиялар билан имзоланган ҳамкорлик меморандумидан ҳам англаш жоиздир.

Дастлаб, ҳамкорлик меморандуми имзоланишидан аввал сиёсий партия вакиллари, ҳаракатнинг Тошкент шаҳар бўлинмаси ҳамда “Оила” илмий-амалий маркази ходимлари давра суҳбатини ўтказишди. Унда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг бугунги кундаги фаолияти, эртанги кун мақсад ва режалари тўғрисида йиғилганларга атрофлича маълумотлар берилди.

Давра суҳбати сўнгида “Юксалиш” уммумиллий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбари Дилшод Шоумаров ва ҳар партия раҳбарлари билан алоҳида меморандумлар тузилди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳам келгусида кенг истиқболли режалар ўрин олган меморандум иштирокчилар гувоҳлигида тантанали имзоланди. Бўлғуси ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Муслим ТУРДИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

мутахассиси     

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+