Юрт келажаги – баркамол авлод қўлида

10.11.2020 10:11:42

Шахрисабз туман 17-сонли Мусика ва саньат мактабида  Ўзбекистон  "Адолат" СДП  Қашқадарё вилоят, Кенгаши, Шаҳрисабз туман, шаҳар Кенгаши, Вилоят  Баркамол авлод  маркази, Шахрисабз туман ва шаҳар  Баркамол авлод болалар мактаби ҳамкорликда  “Ватан келажиги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “5 ташаббус бўйича иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаймиз” мавзусида  маданий - маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Шахрисабз туман Баркамол авлод болалар мактаби директори Худойкулов Авлокул   сўзга чиқиб,  баркамол авлод болалар мактабида тўгарак машғулотлари янги педагогик технологиялар асосида ташкил этилаётгани, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда  ўқувчиларнинг қизиқишига қараб тўгаракларга жалб этилаётгани, 6 ёшдан 18 ёшгача  бўлган ўқувчи ёшларни тўгаракларга таклиф этишларини билдирди. Тадбирда ОАВ ходимлари, Қашқадарё вилояти телерадикомпанияси, партия фаоллари , вилоят, туман ва шаҳар  депутатлари фаол иштирок этдилар. Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилди.

 

                                                                                                          Дилрабо ЧОРИЕВА,

Ўзбекистон  “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят

Кенгаши бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+