Юртимиз саодати учун бир тану бир жонмиз

20.11.2020 11:11:24

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар”  қанотининг IV- ҳисобот-сайлов  конференцияси бўлиб ўтди. Конференция давомида партия "Ёш адолатчилар" қанотининг ўтган 5 йил муддатдаги фаолияти сарҳисоб қилинди, бу орқали эришилган ютуқлар, шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам айтиб ўтилди ва истиқболда бу камчиликларнинг олдини олиш ва эришилган ютуқлардан-да каттароқ марраларни кўзлаб партия олдига бир қанча мақсадлар қўйилди. 5 йил давомида партиянинг фаол ёшлари томонидан эришилган ютуқлар барчани хурсанд килди ва амалга оширилган ишлар бўйича фикр-мулоҳазалар тингланди. Партиядошларнинг бундай ишончи биз ёшларнинг янада олға боришимизга замин яратди ва барчамизга ўзгача бир руҳланиш бера олди.

"Ёш адолатчилар" қаноти фаолиятини янада ривожлантиришга истеъдод ва шижоатга тўла бўлган ёшларимиз бн ҳамкорликда янги ғоялар, янгича лойиҳалар амалга оширишга қарор қилдик.

Партиямизнинг барча фаол ёшлари янада катта шижоят ва интилиш билан янги марраларни забт этишига ишонамиз. Бугунги кунда биз ёшлар учун яратилаётган имкониятларнинг бардавомлиги бизни янада кучга тўлиб фаолият олиб боришга ундайди ва шубҳасиз шу азиз ва муқаддас юртга муносиб фарзандлар эканимизни бир тану бир жон бўлиб амалда кўрсата оламиз.

 

                                                                                                                    Нодира ОЛИМОВА,

                                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                  Урганч шаҳар “Ёш адолатчилар” қаноти раиси,

                                                                                                      “Ёшлар парламенти” аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+