Юртимизда  имконияти чекланганлар учун имкониятлар чекланмайди

25.02.2021 20:02:17

Ўзбекистон Республикаси Перезиденти Шавкат Мирзиёев БМТнинг  46 сессиясида иштирок қилиб, “Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват” ташаббусини илгари суриш учун Кенгаш аъзолари, барча шерикларимиз билан яқин ҳамкорликни давом эттиришга тўхталиб ўтдилар.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш фаолияти чекланганлигини бартараф этиш, қоплаш (компенсация қилиши) учун шарт-шароитларни таъминловчи ҳамда уларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратиш,   уларнинг ижтимоий ёрдам ҳамда ҳимоя чора-тадбирларига бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олиниб, ногиронларни реабилитация қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турларидаги дастурлар амалга оширилишини, ногиронларнинг жамият билан уйғунлашиши учун шароитлар яратилишини, ногиронларни камситишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилишини қайд қилиб ўтгани мамлакатимизда инсон манфаатлари нақадар улуғланаётганини намоён этди.

Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш бўйича республикамизда бир қанча хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Уларни спорт билан шуғулланишлари, дунёвий билимларни эгаллашлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун катта эътибор қаратилган. “Имконияти чекланган шахслар жамиятдан ажралиб қолмасликлари лозим” – дея таъкидладилар муҳтарам Президентимиз. Дарҳақиқат, юртдошларимиз орасида имконияти чекланган бўлишига қарамай, турли соҳаларда улкан чўққиларни забт этган инсонлар кам эмас. Улар орасида  юксак диний мақомларга эришган ёки спортчи, машҳур санъаткор, ҳатто сиёсий етакчи бўлган шахслар ҳам талайгина.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қимматини мустаҳкамлашга қаратилган эътибор ва имкониятлари билан дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин тутгани билан қувонарлидир. Зеро, Ўзбекистон – инсонлари қадрланган юрт эканини бутун дунё тан олган бир пайтда, ҳар биримиз бу ишончни кўз қарочиғидай асрашга, фуқароларимизнинг манфааатларини ҳимоя қилиш, бурч ва эркинликларини мустаҳкамлаш ва  уларнинг  ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашлари учун бор имконият ва куч – қувватимизни сафарбар этишимиз лозим.

 

 

                                                                                                           Дилрабо  ЮЛДОШЕВА,

                                                                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                   Хоразм вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+