Юсуповлар оиласи депутатдан нега хурсанд?

11.03.2020 15:03:00

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалардан бири. Шундан келиб чиқиб, партиямиздан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари бу масалага алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Халқ депутатлари Булоқбоши тумани Кенгаши депутати Махмуджон Қодировни шундай эзгу мақсад имконияти чекланган юртдошларимиз хонадонига бошлади. У МФЙ фаоллари билан ўндан ортиқ ана шундай фуқаролар билан суҳбатлашиб, тиббиётчи-сафдошларимиз билан уларнинг саломатлигини ўрганди.

— “Чақир” маҳалласида яшовчи Абдуқаххор Юсуповлар оиласининг ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги эътиборимни тортди,-дейди М.Қодиров.- Оиланинг икки нафар аъзоси – Зулхумор ва Нурхон 1 гуруҳ ногирони, тиббий ёрдам зарур. Бу масалада масъул раҳбарларга чиқдим. Улар имтиёзли равишда даволанишни бошлади.

Юсуповлар ўз вакилидан хурсанд. Сайловчиларда депутатга бўлган ишонч ортди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+