Юзма-юз мулоқотлар, савол-жавоблар

06.12.2019 12:12:21

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган депутатлик сайловларига тайёргарлик тобора қизғин тус олмоқда. “Адолат” социал-демократик партияси ҳам жойларда ўз ғоялари ва дастурларини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган қатор тадбирларни ўтказмоқда. Энг асосийси улар аҳолининг барча қатлами вакилларида катта ва унутилмас таассурот қолдираётганлиги диққатга сазовордир.
Қўнғирот туманида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг «Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!» шиори остида акция ўтказилди.
Ушбу акция партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини омма орасида кенг тарғиб қилишга қаратилди.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига қўйилган номзодлар, партия фаоллари ҳамда кўнгиллилар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар бу йилги сайловлар арафасида олға сурилаётган энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтишди. Жумладан, партия жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш, тиббиёт йўналишидаги таълим тизимини ислоҳ қилиш, мазкур соҳалардаги норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратганлиги таъкидланди. Жорий йилги сайловлар бутунлай янгича ҳуқуқий шароитда ўтиши эътироф этилди. Ушбу сиёсий жараёнга Ўзбекистон «Адолат» СДП ҳам жиддий тайёргарлик кўраётгани таъкидланди.
Акция давомида юзма-юз мулоқотлар ва турли масалалар бўйича савол-жавоблар юртдошларимизда “Адолат” СДП ғояларига хайрихоҳлик тобора кучайиб бораётганлигини кўрсатди.
Шунингдек, акция доирасида Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 7-Орол сайлов округига номзод этиб рўйхатга олинган Қаипбергенов Нурлыбай Тулепбергеновичнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда туман аҳолиси, яъни маҳаллаларда истиқомат қилувчи турли ёшдаги сайловчилар қатнашиб, номзоднинг дастурида баён этилган асосий йўналишлар яқиндан танишдилар.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан батафсил жавоблар олишди.

Ӯзбекистон  «Адолат» СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+