Замонавий таълим - мамлакат келажагининг пойдевори

24.12.2020 15:12:55

Партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда партиянинг Жарқўрғон туман Кенгаши ташаббуси билан туман Халқ таълими бўлимида "Замонавий таълим - мамлакат келажагининг пойдевори" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят ва туман Кенгашлари ходимлари, туман Халқ таълими бўлими ходимлари, БПТ фаоллари  иштирок этишди. Тадбирни вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбонов кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда таъкидланишича, давлатимиз раҳбарияти томонидан таълим тизимида устувор ислоҳотлар олиб борилмоқда.  Бизнинг вазифамиз Учинчи Ренессанс даврининг бошланиши учун ва келажакда Ўзбекистон Республикасининг номи бутун дунёга янада жаранглаши учун ёшларга шароитлар яратиб бериш ва уларни амалга оширишда партия фаоллари фаол иштирок этиши ва ташаббускор бўлиши муҳим. Мактаблардаги ва олий таълим тизимидаги вазиятни ўнглаб олиш мақсадида партия томонидан устувор ғоялар  илгари сурилган ва давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар билан  уйғунлашиб бормоқда.  Сўнгги йилларда ҳар бир ҳудудда юқори технологиялар асосида дарс беришга асосланган Президент мактаблари, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари очилмоқда. Таълимнинг барча босқичида нодавлат муассасалар ташкил этилмоқда. Фарзандларимизни мактабгача таълим муассасаларига қамров даражаси сезиларли равишда ортди. Ихтисослаштирилган таянч илмий муассасалар фаолияти қайта тикланди. Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилди. Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси тузилди.Ушбу ишларнинг барчаси учинчи Ренессанс учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.

Шукур Базаров, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати:

– Президентимиз ҳар бир нутқида ёшларимиз ҳақида ишонч билан гапириб, уларни математика, кимё, биология, фундаментал фанлар бўйича яхши ўқишга, янгиликка йўл очишга ундади. Дархақиқат, ёшларнинг билими, тарбияси, маънавияти ва маърифати бизнинг ҳал қиладиган асосий, стратегик вазифамизга айлансагина мақсадимизга эришамиз. Ёшларга оид давлат сиёсати давр талаби ва мавжуд шарт-шароитдан келиб чиқиб, такомиллаштириб ва тўлдириб бориладиган узлуксиз жараёндир. Эртанги кунимизнинг энг катта кучи ва замини ёшларимизда намоён бўлар экан, уларда замонавий дунёқарашни қарор топтириш, ижтимоий ҳаётдаги муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла амалга оширишларини таъминлаш барчамизнинг пировард мақсадимиздир.

Тадбир давомида фаол аъзоларга партиянинг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Мавзу юзасидан иштирокчилар қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар олишди.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон "Адолат"СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+