Замонавий таълим – мамлакатимиз тараққиёти гарови

09.10.2020 14:10:27

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт  маркази Хоразм филиалида “Замонавий таълим – мамлакатимиз келажаги пойдевори” мавзусида онлайн семинар пандемия талаблари асосида ташкил этилди. Семинарга партия фаоллари,  Халқ таълими  Хоразм вилоят бош бошқармаси вакиллари, депутатлар ва бошқа ҳамкор ташкилот ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Семинарни вилоят Кенгаши раиси очиб берди ва замонавий таълимни ҳаётга татбиқ этишда  партиянинг олдига қўйган устувор вазифалар  тўғрисида сўз юритди.

Таъкидланишича,  замонавий таълим янгича ёндашув, илғор тажрибаларни тақозо этади. Тараққий топган аксарият давлатларда таълимни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Чунки, таълимни тўғри ва оқилона йўлга қўйиш ҳар бир мамлакат келажаги учун муҳим омиллардан бири саналади. Мамлакатимизда ҳам бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, замон талабларига мос малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган муҳим дастурлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.  

Семинар давомида  “Замонавий таълим тизимини қўллаб-қуватлашда партия олдида турган устувор вазифалар” мавзусида партиянинг вилоят Кенгаши раиси Тохир Палвановнинг, “Замонавий таълим-мамлакатимизнинг келажак пойдевори” мавзусида Халқ таълими Хоразм вилоят бош бошқармаси раиси ўринбосари Озод Ишчановнинг, “Умумий ўрта таълим ислоҳотлар босқичида” мавзусида Урганч давлат университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси, партия вилоят “Аёллар қаноти” раиси  Меҳрибон Қўшназарованинг маърузалари иштирокчилар диққат марказидан жой олди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларга соҳа мутахассислари  томонидан батафсил жавоблар олишди.

                                                                                                                                 Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                      Ўбекистон “Адолат” СДП

                                                                            Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+