Жадал ислоҳотлар жараёнида депутатлар фаоллигини оширамиз

13.03.2020 19:03:10

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан маҳаллий кенгаш депутатлари учун сиёсий ўқув ташкил қилинди. Унда маҳаллий кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ислоҳотларда Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг фаол иштирокини таъминлаш, маҳаллий кенгаш депутатлари фаоллигини ошириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда депутатлар ва партия фаоллари олдидаги долзарб вазифаларни белгилаб олишдан иборатдир.

Сиёсий ўқувни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. У ўз маърузасида партия дастурида белгиланган вазифалар ва унда депутатлар иштироки тўғрисида батафсил маълумотлар берди. Шундан сўнг, партиянинг худудий Кенгаш раисининг ташкилий ишлар бўйича ўринбосари Р.Отарбаев сўзга чиқиб муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга килган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига ва ундан  келиб чиқадиган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Партиянинг худудий Кенгаш раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Б.Жузбаев эса депутатларнинг сайловчилар ва партия олдидаги хисобдорлиги, депутат фаолиятининг қонуний асослари тўғрисида слайдлар орқали машғулот олиб борди.

Депутатлик гуруҳи аъзоларини сешанба ва чоршанба кунлари маҳалла ва сайловчилар орасида ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлади.

Шунингдек, модераторлар томонидан партия лойиҳалари доирасида ўрганилган масалаларни доимий комиссия ва сессиялар кун тартибига олиб чиқиш буйича амалий машғулотлар олиб борилди.

Савол-жавоблар қизғин тус олган йиғилишда истиқболдаги режалар белгилаб олинди ва дадил қадамлар билан фаолият олиб боришга  келишилди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+