Жамият учун муҳим ҳужжат

22.04.2020 15:04:43

Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёев 2020  йил 16 апрель куни халқимиз, жамиятимиз учун муҳим бўлган ҳужжатни имзоладилар. Бу “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги жамоатчилик палатаси ташкил этиш тўғрисидаги” Фармон бўлиб, бу орқали ҳар бир фуқаро мамлакатимиздаги ижтимоий – сиёсий жараёнларнинг ҳар бирида қатнашиш ва ўз фикрини айта олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Фармонда айтилишича, Республикада тузиладиган жамоатчилик палатасининг 50 нафар аъзоси бўлиб, улардан 14 аъзоси ҳудудлардан бўлиши, ҳар бир ҳудудда эса жамоатчилик палатаси 21 нафардан  ташкил топиши айтиб ўтилди. Албатта, бу аъзолар нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчиликнинг барча қатламларидан тузилади.

Ҳудуд жамоатчилик палатасининг асосий вазифаси ниҳоятда кенг қамровли бўлиб, мамлакатимизда олиб борилаётган барча жараёнларни кузатиб, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги энг муҳим масалалар юзасидан юқори  ташкилотларга талабнома юбориш ҳуқуқига эга.

Бу тузилаётган жамоатчилик палатаси аъзолари ташаббус кўрсатиб, янгиликлар, жамиятимизда муҳим ўзгаришлар олиб борадилар, албатта. Халқимиз бу фармон ижросидан мамлакатимиз учун ижобий ютуқларни кутиб қолади.

 

Муҳаббат ШАРАПОВА,

Ўзбекистон Қаҳрамони,

“Адолат” СДП Қашқадарё вилояти

Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+