“Жамиятнинг фаол аёли сифатида кўмакка муҳтож менинг аёлларга ҳиссам”

02.11.2020 21:11:52

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтиариқ туман Кенгаши ҳамкорлигида "Жамиятнинг фаол аёли сифатида кўмакка муҳтож аёлларга менинг ҳиссам" лойиҳаси доирасида туман аёллари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят партия Кенгаши раиси ўринбосарлари – А.Умаров,  К. Исраилова, Аёллар қаноти раиси Ш. Ғаниева, Фарғона вилоят "Кафолат" суғурта компанияси юристи М.Деҳқонова, партиянинг  халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутати К. Қодиралиева,  туман партия Кенгаши раиси М. Хайдаровалар иштирок этди.

Соҳа мутахассислари томонидан  аёлларининг жамиятда ижтимоий,  сиёсий ва ҳуқуқий фаолликларини ошириш,  хотин-қизларга оид давлат сиёсати моҳиятини тушунтириш,  қонунчилик янгиликларини етказиш, аёлларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш,  ташаббусларини ривожлантиришга қаратилган  тушунчалар берилди. Шу билан бирга,  маҳаллаларда “Аёллар дафтари” ташкил этилиш сабаблари, иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар хусусида атрофлича маълумот етказилди. 

Тадбир жонли равишда савол-жавоб тарзидаги мулоқотлар асосида ўтди. Аёллар ўзларини қизиқтирган масалаларда  мутахассислардан  жавоб олдилар.  Жумладан, Мавлудахон Аҳмадқулова келини М.Ниёзованинг маълумоти ўрта махсуслиги тўғрисидаги дипломи йўқолгани ва уни тиклаш масаласи, Зуҳра Нурматова ва унинг турмуш ўртоғи Равшан Нурматовнинг 9 йилдан буён олий маълумотга эга бўлса-да, ўз мутахассислиги доирасида иш топа олмаётгани хусусидаги мурожаатларига тегишли тартибда жавоб олдилар.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+