Жамоат транспорти: хавотирга ўрин йўқ

17.03.2020 12:03:33

 

 

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳар қандай ҳолатда алоҳида эътибор талаб қилади. Айниқса бугун коронавирус касаллиги сабаб айрим йўловчиларда жамоат транспортларидан фойдаланишда савол туғилиши мумкин. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши матбуот хизмати айни шу савол билан  вилоят  транспорт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Адҳамжон Тўлаковга мурожаат қилди.

-Хавотирга сира ўрин йўқ. Қайтанга хизмат кўрсатиш сифати янада оширилди. Автобус ва микроавтобусларнинг тозалиги алоҳида назоратга олиниб, ҳар тўрт соатда дезинфекция қилинмоқда. Бу борада вилоят давлат санитария эпидемиология назорати маркази мутахассислари билан ҳамкорликда ишланмоқда. Кўпчиликни ташвишга солаётган касалликнинг олдини олиш ва ундан сақланишга чақирувчи 200 дан ортиқ плакатлар тайёрланиб, транспортларга ёпиштирилди. 

Шунингдек, автошоҳбекатларда саломатлик мавзусида мунтазам тарғибот тадбирлари йўлга қўйилди. Агар бирор бир йўловчи саломатлигида ўзгариш кузатилса, зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифокор чақирилади. Ҳайдовчилар ҳам, йўловчилар ҳам вақтинча республикамиздан ташқарига чиқмаслик бўйича огоҳлантириляпти.

                            Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+