Жиззахда партиянинг 25 йиллиги кенг нишонланди

19.02.2020 17:02:27

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Юрт келажаги – ватанпарвар ёшлар қўлида” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Вилоят “Ёшлар инновацион марказида” ташкил қилинган тадбирда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, Жиззах юридик коллежи ўқитувчилари ва талабалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари,  ўқитувчилар, бошланғич партия ташкилоти раислари, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир партия мадҳияси билан бошланди. Тадбирни очиб бериш учун сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров иштирокчиларни партиямизнинг 25 йиллиги билан муборакбод этиб, йиғилганларга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан 25 йил давомида қилинган ишлар, амалга оширилган лойиҳалар, депутатлар фаолияти юзасидан маълумот бериб ўтди.

Умуман олганда, партия 1995 йилда сиёсий майдонга чиқиб, барча даражада бўлиб ўтган давлат ҳокимияти органлари сайловларида ўз номзодлари билан иштирок этиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида партия ташкилий жиҳатдан ва сиёсий томондан анча жипслашди, сиёсий майдонда обрў ва эътиборга эга бўлди.

Бироқ, ҳали партия олдида бир қанча долзарб вазифалар турганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Биз албатта бу вазифаларни уддалаймиз.

Ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳозирда ўз тараққиётининг янги сифат босқичида турибди. Бу партия хайрихоҳлари сонининг ортиши ва ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлашувида намоён бўлмоқда.

Тадбирда Жиззах санъат коллежи доирачилар гуруҳи ҳамда хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида партия фаолиятида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ фаолларга партия вилоят Кенгашининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+