Жондорликлар ҳар бир номзод дастурига эътибор қаратишмоқда

11.12.2019 14:12:56

27-Варахшо сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод Анвар Раҳматов ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан бўлиб ўтаётган учрашувларда ўзининг сайловолди дастури ҳамда мақсад ва вазифалари билан таништириб бормоқда. Учрашувлар давомида дастлаб номзоднинг ишончли вакили сўзга чиқиб, унинг фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтмоқда.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган бу сингари тарғибот тадбирларидан бири тумандаги “Тобагар” МФЙда бўлиб, унда номзод ўз дастурида ижтимоий соҳалар ривожи ҳамда иқтисодий соҳалардаги мавжуд муаммолар юзасидан ўзининг таклифларини билдириб ўтди.

Анвар Раҳматов асосан фуқароларга малакали ҳуқуқий хизмат кўрсатишни таъминлаш, бу борада амалдаги қонунларни такомиллаштириш ва ижроси устидан самарали назорат ўрнатиш, суд жараёнида адвокат ва прокурорнинг тенглик принципини таъминлаш учун курашишдан иборат эканлигини таъкидлади. Бу борада фуқаролар ўзларининг таклифлари билан фаол бўлишди. Айниқса, тергов тизимини қайта кўриб чиқиш зарурлиги, жойларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириб бориш энг муҳим вазифалардан бири эканлигини қайд этди.

Ойсара Мўминова, сайловчи:

-Жойларда ташкил этиб келинаётган учрашувлар барчамизнинг сайловда фаол иштирок этиб, ўз овозимизга эга бўлишимизда кўмаклашади. Ҳар бир номзоднинг асосий вазифаси халқ ишончини қозониш баробарида ўзининг ижтимоий ҳаётда ас қотадиган дастури билан иштирок этишдан иборатдир. Тарғибот тадбирларида барча номзодлар дастури билан танишиб боряпмиз. Бугунги мақсадимиз сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз беришдан иборатдир.

Йиғилиш давомида номзод дастури барчага илиқ фикр уйғотди. Мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+