Журналистлар билан мулоқот

22.10.2020 17:10:14

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди. Унда республика оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари, маҳаллий газета, журнал, телевидение ва радио вакиллари, шунингдек, блогерлар иштирок этдилар.

Тадбирни “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби Нурбек Абдуллаев қисқача кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Партия вилоят Кенгашининг раиси Исроил Жўраев  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 январда Қонунчилик палатасининг ташкилий йиғилиши, 21 январда парламентнинг қўшма мажлисида сўзлаган нутқлари ҳамда 24 январдаги Парламентга Мурожаатномада белгиланган асосий вазифалар шунингдек,  Ҳаракатлар стратегиясини “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида жорий йилнинг ўтган  9 ойи давомида амалга оширилган  ишлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида ахборот берди.

“Адолат” СДП ташкилотлари йилни яхши кайфият билан бошладилар. Бултур декабрда ўтказилган сайловларда партия вакилларидан икки киши Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, беш киши халқ депутатлари вилоят Кенгашига, 32 нафар вакил ва халқ депутатлари туман кенгашларига депутат этиб сайландилар. Халқ депутатлари вилоят кенгашида ва туман кенгашларида тузилган “Адолат” СДП гуруҳлари пухта тузилган режалар асосида иш бошладилар. Бироқ март ойида бутун дунёда авж олган коронавирус пандемияси авж олиб кетгани бошқа соҳалар қатори сиёсий партиялар фаолиятини ҳам мураккаблаштириб юборди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кўрилган чора-тадбирлар, берилган имтиёзлар натижасидагина  корхоналарга, тадбиркорлик субъектлари, умуман,   иқтисодиётнинг курашувчанлик қобилияти оширилди, аҳоли ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

Ана шундай шароитда вилоят партия ташкилотлари ўз фаолиятларини онлайн тизимида олиб боришди. Улар карантин ҳолатида электорат манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор бердилар. Вилоят, шаҳар, туманлар кенгашлари, фаолларимиз “Қонунларнинг асосий муаллифи халқ бўлиши керак” тамойилига асосан, Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳаларини муҳокама этишда қатнашиб, ўнлаб таклиф ва мулоҳазаларни парламентдаги “Адолат” СДП фракциясига тақдим этдилар. Уларнинг бир қисми қонун лойиҳаларидан ўрин олди ва қабул қилинди. Бундай қонунлар сони эса йигирматадан ортиқ бўлди.

Партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари фаоллар билан биргаликда пандемия шароитида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар ҳолатини хусусан, ҳудудларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ва сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан 30 дан зиёд депутатлик сўровлари тайёрлаб, тегишли ташкилотларга юбордилар. Уларнинг 90 фоизи ўз вақтида ҳал этилди. Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб  келаётган муаммоларни ҳал этиш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида секторлар ва ижро органлари раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Халқ депутатлари Учқўрғон, Янгиқўрғон кенгашларининг сессияларида, қатор кенгашларнинг доимий комиссиялар мажлисларида “Адолат” СДП депутатлари кўтарган турли мавзудаги масалалар муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят, шаҳар ва туманлар ташкилотлари томонидан жами 181 та тадбир ўтказилиб, уларда 6762 минг киши иштирок этди. Ана шундай учрашувлар доирасида аҳоли вакиллари билан ўтказилган мулоқотларда сайловчилар томонидан кўтарилган муаммолар ечими юзасидан халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларида фаолият юритаётган партия депутатлари томонидан 123 та депутатлик сўровлари тайёрланди ва тегишли ташкилот ҳамда муассасалар мутасаддиларига юборилиб, уларнинг 76% ижобий ҳал этилди.

Ўтган тўққиз ой давомида вилоятда партия ташкилотлари сон жиҳатидан ўсиб, ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланди. Хусусан, сафларимизга 2391 янги аъзо келиб қўшилди ва аъзолар сони бугунги кунда 33244 кишини ташкил этмоқда. Бошланғич партия ташкилотлари сони эса 464 тага етди. 

Жойларда “Адолат” СДП Сайловолди дастурида кўтарилган масалалар, партиявий лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш масаласи ҳам диққат марказида бўлди. Масалан,  “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида 43 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Шундан 23 нафарини ёшлар, 28 нафарини аёллар ташкил этади. Янги иш бошлаётган 5 нафар тадбиркорга  банкдан  кредит олишига кўмаклашилди.

Пандемия даврида вақтинча даромадсиз қолган, ижтимоий-эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 974 та оилага партия депутатлари, фаоллар  ва кўнгилли волонтёрлар томонидан зарурий озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари етказиб берилди. Кўрсатилган ҳомийлик миқдори жами 34 млн. сўмдан ортиқни ташкил қилди. Шунингдек, март-апрель ойларида партия депутатлари ва ходимларининг бир кунлик иш ҳақлари “Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондига ўтказиб берилди.

“Адолат” СДП  депутатлари ва фаоллари томонидан Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омборида рўй берган техноген офатдан жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида хайрия акциялари доирасида 378 дан ортиқ фуқароларга кийим-кечаклар, 1000 дан ортиқ уй-рўзғор буюмлари, идиш-товоқлар ва болажонлар учун ўйинчоқлардан жами 12 миллион сўмдан ортиқ маҳсулотлар етказилди.

Матбуот анжуманида, шунингдек, ҳали партиявий фаолиятда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар ҳам мавжуд эканлиги ва ушбу уларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланганлиги қайд этилди.

Анжуманда “Наманган садоси”, “Тараққиёт мезони”, “Диёнат” газеталарининг муҳаррирлари Комилжон Файзиев, Саидолим Абдураҳмонов, Анвар Убайдуллаев таклиф ва мулоҳазалар билан ўртоқлашдилар. Хусусан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг вилоят бўйича мухбири Оқилхон Дадабоев шундай деди: 

- Мен “адолат”чилар фаолияти ҳақида аввал қам қатор материаллар ёзганман. Бугун анчагина қизиқарли янги маълумотларга эга бўлдик. Менда айниқса, партиявий лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги катта таассурот қолдирди. Жумладан, “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси бандликни таъминлашга қўшилган салмоқли ҳисса деб ўйлайман. Шу мавзуда чиқиш қилишни режалаштириб қўйдим.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга  батафсил жавоблар олдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Наманган   вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+