Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар” қанотининг НИЗОМИ

06.09.2019 15:09:07
  1. Умумий қоидалар
  • 1.1. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ёш адолатчилар” қаноти ёшлар билан иш олиб боради, уларни жамиятнинг ушбу ижтимоий қатламига нисбатан давлат сиёсати ва партия сиёсатини амалга оширишга жалб этади, партия мафкурасига ҳамфикр бўлган 30 ёшгача сиёсий фаол ёшларни бирлаштириб, ёш авлодини шакллантиришга кўмаклашади.

1.2. “Ёш адолатчилар” қаноти партия органларининг тузилмавий таркиби ҳисобланмайди, ўз ишини юридик мақомсиз жамоатчилик асосида ташкил этади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг ҳамма ҳудудларида партия ташкилотларининг ташкилий тузилмасига мувофиқ амалга оширади.

  • 3. “Ёш адолатчилар” ўз фаолиятини партия Устави ва Дастури ҳамда ушбу Низомга асосан олиб боради.
  • 4. “Ёш адолатчилар” қанотининг бўлинмалари фақат партиянинг таркибий тузилмалари бўғинларида (БПТ, партиянинг шаҳар, туман, вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ва Сиёсий Кенгашда) шаклланади ва партия ташкилотларидан ташқарида тузилиши мумкин эмас.
  • 5. «Ёш адолатчилар» қаноти ушбу Низом Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитасида тасдиқланиб олингандан сўнг, легитим ва ҳуқуқий кучга эга бўлади.
  • 6. Тўлиқ номи:

- Ўзбек тилида: Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ёш адолатчилар” қаноти.

- Рус тилида: молодежное крыло СДПУ «Адолат» «Ёш адолатчилар».

  1. Асосий мақсад ва вазифалари

2.1. Ёшларга жамиятнинг муҳим, қимматли миллий ресурси сифатида қараб, уларнинг маълумотлилиги, мустақил фикр ва кенг дунёқарашга эгалиги, шунингдек, ҳаракатчанлиги ва интилувчанлигини, замонавий ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланишдаги кенг имкониятларни инобатга олган ҳолда «Ёш адолатчилар» қаноти ўз фаолиятининг асосий мақсади мамлакатда янги инновацион иқтисодиёт юзага келаётган, таълим тизими тараққий топаётган, бандлик даражаси ўсаётган, соғлом турмуш тарзининг ажойиб имкониятлари яратилаётган, мустаҳкам фуқаролик позицияси ишлаб чиқилаётган шароитларни қамраб олувчи мамлакатдаги ўзгаришлардан ёш йигит-қизларнинг ўз имкониятлари ютуқларини аниқ  тасаввур этишларига қаратилган.

2.2. Бу мақсадни амалга ошириш учун «Ёш адолатчилар» қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:

2.2.1. Фаол ҳаёт позициясига эга, партия Дастур ва Уставида, бошқа меъёрий ҳужжатларида белгиланган вазифаларни бажаришга қодир ёшларни даъват қилиш учун етарли хоҳиш-ирода ва қобилиятга эга бўлган партиянинг ёш аъзолари ва тарафдорларини кўнгиллилик асосида ўз сафларида бирлаштириш;

2.2.2. Ёшларнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги манфаатларини таъминлаш, ишонч ва ташаббусларини рўёбга чиқариш учун етарли шарт-шароитларни яратиб беришни кўзда тутувчи давлат стратегиясини амалга оширишда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаол тарафдори ва асосий бошловчиси бўлиб чиқиш;

2.2.3. Партиянинг ходимлар захирасини шакллантиришда иштирок этиш, ёш лидерларни танлаб олиш, ўқитиш ва тарбиялаш, уларни вакиллик ва ижро ҳокимиятида давлат ёшлар сиёсати доирасида маслаҳатчилик фаолиятига жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;

 2.2.4. Ёш авлоднинг қизиқишлари, эҳтиёжлари ва кайфиятини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, партия Сиёсий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қарорлари лойиҳалари бўйича таклифлар кўринишида ёшларнинг манфаатларини амалга оширишнинг чораларини топиш ва таклиф қилиш;

 2.2.5. Берилган ваколатлар доирасида ёшларнинг, айниқса, қишлоқ жойларда, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш учун ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришда фаол иштирок этиш. Ёшлар орасида уларни ичкиликбозлик, гиёҳвандлик сингари иллатлардан сақлаш мақсадида профилактика ишларини олиб бориш;

 2.2.6. Тегишли ва юқори партия органларининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, партия раҳбарларининг «Ёш адолатчилар» қаноти фаолиятига дахлдор бўлган топшириқларини бажариш;

 2.2.7. Партиянинг жамоат ҳаётидаги у ёки бу масалалар бўйича позициясини тушунтириш билан боғлиқ бўлган оммавий ташкилий-тарғибот тадбирларни ташкил этиш.

 

III. «Ёш адолатчилар» қанотига аъзо бўлиш

 

  • 1. «Ёш адолатчилар» қанотига ёши 35 гача бўлган ҳар қандай партия аъзоси, партия Уставида ёзиб қўйилганлардан ташқари, қўшимча ҳуқуқ ва мажбуриятларсиз аъзо бўлиши мумкин.
  • 2. «Ёш адолатчи» мақомига эга бўлиш учун ташкилот тузилмасининг бирида иштирок этиш етарли.
  • 3. «Ёш адолатчи» мақомини олиш ва ундан чиқиш партия аъзосининг ўз хоҳишига биноан амалга оширилади, бунда ҳеч қандай жавобгарлик талаб этилмайди.

 

  1. I Ташкилий тузилмаси

 

  • 1. «Ёш адолатчилар» қанотининг ташкилий тузилмаси сайлов асосида қурилади ва жорий вазият, у ёки бу вазифаларни бажариш заруратига кўра ўзгариши мумкин.
  • 2. «Ёш адолатчилар» қаноти ташкилий тузилмасининг ўзгартирилиши тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси қабул қилади.
  • 3. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси уч йилда бир марта «Ёш адолатчилар» қанотининг Республика конференциясини чақириш тўғрисида қарор қабул қилиб, унда конференциянинг ўтказиш санаси ва жойи, ваколат нормаси, кун тартиби, сайлов органларини шакллантириш ва раҳбар шахсларни сайлаш тартибини белгилаб беради.
  • 4. “Ёш адолатчилар” қанотининг навбатдан ташқари конференцияси партия Сёсий Кенгаши раиси ёки Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси қарори асосида ҳамда минтақавий “Ёш адолатчилар” қанотининг ярмидан кўпининг талаби билан минтақавий партия Кенгашларининг расмийлаштирилган қарори асосида чақирилиши мумкин.
  • 5. Республика конференциясидан олдин қуйи таркибларда – «Ёш адолатчилар» қанотининг вилоят, шаҳар ва туман ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтади, бу тўғрида тегишли партия Кенгашлари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг қарорига мос равишда қарор қабул қиладилар.
  • 6. Республика конференцияси «Ёш адолатчилар» қанотининг олий сайлов, коллегиал органидир. Конференция ўз ваколатлари доирасида ҳар қандай масалаларни кўриб чиқиш ва бу масалалар бўйича қарорлар қабул қил ҳуқуқига эга.
  • 7. Республика конференцияси қуйидаги мутлоқ ваколатларга эга:

- «Ёш адолатчилар» қанотининг Низомини қабул қилиш, шунингдек, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

- «Ёш адолатчилар» Кенгашининг ҳисоботларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

- Конференция резолюцияси ва қарорларини қабул қилиш;

- «Ёш адолатчилар» Кенгаши аъзоларини уч йиллик муддатга сайлаш;

- «Ёш адолатчилар» Кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш.

4.8. «Ёш адолатчилар» Кенгаши қуйидаги ваколатларга эга:

4.8.1. «Ёш адолатчилар» Кенгаши конференциялар орасидаги давр мобайнида «Ёш адолатчилар» қанотининг олий, коллегиал, раҳбар органи ҳисобланиб, уч йил муддатга сайланади.

4.8.2. Кенгаш «Ёш адолатчилар» қаноти фаолиятининг конференция ваколатларига дахлдор масалалардан ташқари барча масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш ваколатига эга.

4.8.3. Кенгаш фаолияти бошқарувини жамоатчилик асосида «Ёш адолатчилар» Кенгашининг раиси, унинг йўқлигида эса унинг ўринбосари амалга оширади;

4.8.4. «Ёш адолатчилар» Кенгашининг раиси Кенгаш мажлисида уч йиллик муддатга сайланади. Кенгаш раиси муддатидан илгари ўз ваколатини топширган ҳолларда, «Ёш адолатчилар» Кенгаши партия Сиёсий Кенгаши раиси ёки партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг тавсиясига кўра янги Кенгаш раисини сайлаш ҳуқуқига эга. «Ёш адолатчилар» Кенгаши раислигига  30 ёшдан юқори партия аъзоси сайланиши мумкин;

4.8.5. «Ёш адолатчилар» Кенгашининг раиси партия Сиёсий Кенгаши аъзолигига тавсия этилади.

4.8.6. «Ёш адолатчилар» Кенгашининг мажлислари заруратга кўра партия Сиёсий Кенгаши раисининг тўғридан-тўғри кўрсатмасига ёки партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг қарори бўйича чақирилади;

4.9. «Ёш адолатчилар» конференцияси ва «Ёш адолатчилар» Кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари «Ёш адолатчилар» қанотининг ҳамма аъзолари учун мажбурий ва партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасида тасдиқланганидан кейин меъёрий ҳужжат мақомига эга бўлади.

 

  1. Молиявий-хўжалик таъминоти

 

5.1. «Ёш адолатчилар» тузилмаларининг молиявий-хўжалик таъминоти тасдиқланган бюджетлар доирасида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган тегишли партия Кенгашлари томонидан амалга оширилади.

5.2. «Ёш адолатчилар» қаноти тегишли партия Кенгашларининг мулки ва молиявий манбаларидан, фақат партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан тасдиқланган сметага асосан қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

5.3. Вилоят партия Кенгашларида ёшлар билан ишлаш бўйича мажбуриятлар, штатлар жадвалида тегишли маош билан таъминланган, вилоят партия Кенгаши раисининг ўринбосарларидан бирига юкланади. Вилоят партия Кенгашининг раиси ёшлар билан ишлашга масъул шахс сифатида бошқа ходимни ҳам, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга. У бу тўғрида партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати билан олдиндан келишиб олиши лозим.

 

  1. Фаолиятининг тугатилиши
  • 1. «Ёш адолатчилар» қаноти ўз фаолиятини партия Уставида белгиланганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолияти бутунлай тугаган ҳолларда тўхтатади.
  • 2. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси «Ёш адолатчилар» қаноти фаолиятини тўхтатиш ёки ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
  • 3. «Ёш адолатчилар» қаноти ўз фаолиятини тугатиш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+