Биргалашиб юрсак, йўл пайдо бўлар!

11.04.2020 12:04:26

Коронавирусни енга оламизми? Албатта. Фақат фуқаролик бурчимизни, яқинларимизнинг соғлиғини ва ўзимизнинг ҳам виждонимиз олдидаги мажбуриятларимизни сидқидилдан бажарсаккина – албатта енга оламиз!

 Бизнинг халқимиз - буюк аждодларнинг авлодлари. Уларга муносиб бўлиш ҳар биримиздан турли синовлар жараёнида бирлашиш ва қонун-қоидаларга сўзсиз амал қилишни талаб этади.

 Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши карантин чоралари қатъий интизом асосида олиб борилиши ҳар бир Ўзбекистон фуқаросини касалликдан беталофат олиб чиқишга қаратилган.

Юртимизда фуқаролар саломатли учун зарур бўлган чекловларнинг ўрнатилиши, жумладан, жамоат жойларида уларнинг доим ниқобда бўлишлари билан нафақат ўзларининг, балки атрофидагиларнинг ҳам саломатлигини сақлашда масъулликларини англатади.

Афсуски, бугунги кунда айрим фуқароларимиз бу каби тартиб-қоидаларга амал қилмай, яқинлари саломатлиги ва ҳаётига жиддий талафот етказмоқдалар.

Карантин эълон қилинган кундан бошлаб оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда юзлаб махсус роликлар, турли хил челленжлар орқали  касаллик оқибатлари тушунтирилаётганлигига қарамай, касалликка беписанд ёндашиб, кўчаларда хали ҳам ниқобсиз ҳаракатланаётган фуқароларни кўришимиз мумкин. Уларнинг белгиланган тартиб қоидаларга бундай муносабатлари ўз ҳаётларига ёки бўлмаса артофдагилар ҳаётига уюштираётган жиноят, деб баҳоласак ҳам муболаға бўлмайди.

Чунки, бугунги кунда карантин қоидаларини бузган фуқаролар яхшигина жарима тўлаши ёки маъмурий қамоқ жазоси белгиланишини билмасмикан? Йўқ ундай эмас, баъзи бир фуқароларимиз била туриб, беписандлик қилишади ва айнан улар орасида вирусга чалинганлар учрамоқда.

Қоидалар - барча учун бир. Карантин даврида кўчаларда ва жамоат жойларида фуқароларимиз тўпланиб, гурунгбозлик қилишларини тўхтатишларини керак. Акс ҳолда бу хурмача қилиқлар жиддий кўнгилсизлиларга сабабчи бўлиши мумкин.

Бугунги кунда ҳар биримизнинг тинимсиз такрорлаётган сўзимиз: Қачон юртимиздан коронавирус касаллиги бутунлай йўқолади? Шундай деймиз-у, аммо белгиланган тартиб-қоидаларга тўлалигича амал қилмаймиз.

Азиз замондошим! Биз қачон касалликни енгишга қодир бўламиз? Қачонки бирлашсак ва белгиланган тартиб қоидаларга сўзсиз амал қилсак!

Зеро, файласуфлардан бири айтганиде “Кўпчилик одамлар бир йўналишда, биргаликда юрсаларгина – йўл пайдо бўлади”.

Гулнисо САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

 Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати

Партиянинг дастурий ва ўқув методик

кўрсатмаларини ишлаб

чиқиш сектори мудири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+