Ифтихор ва ғурур тимсоли

02.09.2020 18:09:34

Бугун чексиз ифтихор билан айта оламизки мустақиллик бизга энг аввало ўзлигимизни англаш, инсоний қадримизни, урф-одат ва қадриятларимизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимиз ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини, ғурур ва ифтихоримизни тиклаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятлар эшигини очиб берди.

Биз қандай таҳликали ва суронли даврларни бошимиздан кечирмайлик, қандай ютуқ ва натижаларга эришган бўлмайлик, мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи бизга доимо тоғдек таянч бўлиб келмоқда.

Ҳозирги пандемия даври ҳисобга олиниб бу йил мустақиллигимизнинг 29 йиллигини кенг тантаналар ва сайллар шаклида эмас, аксинча карантин қоидаларига амал қилган ҳолатда халқимиз ўз оиласида ҳамда яқинлари даврасида нишонлашди.

Аммо, ҳар қандай вазиятда ҳам бизнинг инсоний қадр-қимматимизни, ғурур ва шаънимизни, дину диёнатимизни, миллий давлатчилигимизни тиклаб берган Мустақиллик куни Ватанимизнинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин саҳифа бўлиб қолаверади. Жумладан, “Кўксарой қароргоҳида”даги тaнтaнaли йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг нутқи ҳар бир ватандошимиз каби менинг ҳам қалбига байрам шукуҳи, озодлик қадри, келажакка ишонч руҳиятини тўла сингдира олди.

Зеро Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Башарият тарихи шундан далолат берадики, ҳар бир халқ фақат эркин ва озод бўлган тақдирдагина, ўз ҳаёти ва келажагини мустақил барпо этиш ҳуқуқига эга бўлади”.

Мустақиллик йилларида эркин фикрга эга, иродаси мустаҳкам, имони бутун, Ватанига содиқ халқимиз томонидан амалга ошириб келинаётган бунёдкорлик ишлар жаҳон аҳлини хайратга солиб келмоқда. Айниқса сўнгги тўрт йилда жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда “Янги Ўзбекистон” ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофидир.

Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда. Бугун ривожланишнинг замонавий усулларини мамлакатимизни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси дастурида аниқ ифода этилиши натижасида истиқлол йилларида босиб ўтган шонли йўлимиз ўзининг янги бир даврига қадам қўймоқда. Ҳеч иккиланишсиз айтиш мукинки бугун Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс даврини асоси яратилди десак бўлади.

Бугун жаҳоннинг рақамли иқтисодиётига эга ривожланган давлатлари пандемия даврида ўз иқтисодий ўсиш суръатларини йўқотаётган бир даврда юртимизда аҳолимизнинг соғлиғи ва ҳаётини асраш, шу билан бирга, иқтисодиётимизни тиклаш, одамларга меҳнат қилиб даромад топиши учун шароит яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Хулоса қилиб айтганда турли синов ва курашларда тобланган, иймон-иродаси мустаҳкам халқимизнинг ақл-заковати ва азму шижоати сабаб бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жаҳон аҳлини ҳар қачонгиданда хайратга солмоқда.

Мана шундай буюк инсоний фазилатлар соҳиби бўлган, айниқса, бугунги синовли кунларда ўзининг матонати ва ҳамжиҳатлиги билан чинакам жасорат кўрсатаётган, ўз тақдирини Ватан тақдири билан боғлаган, ундан ташқарида ўзини бахтиёр сезмайдиган ҳар бир инсон мамлакатимизнинг келгусидаги тараққиёти ва мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларга бефарқ қарамайди, аксинча ана шу муқаддас, эзгу ҳаракатнинг олдинги сафларида бўлишга ҳаракат қилади.

 

Зухра ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

”Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+