Истиқболга – адолат кўзи билан боқиб

28.04.2020 14:04:38

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан истиқболли муносабатлари масаласида олдимизда 4 та йўл турибди: аъзо бўлиш, ҳамкорлик, кузатувчилик ёки умуман қўшилмаслик. Аввало, ҳар қандай танланган йўл халқ манфаати ва мамлакат тараққиёти учун хизмат қилиши шарт. Бу – Адолат мезони. Бугунги ялпи мажлис кун тартибига киритилган ушбу масала қарийб икки соат муҳокама қилингани ҳам бежиз эмас. Парламент ҳузуридаги махсус ишчи гуруҳ хулосаси етарлича асослар ва чуқур тахлилларга таяниб, тадқиқотнинг илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда тайёрлангани эътироф этилди. Хусусан, Иттифоқ билан ҳамкорлик натижасида мамлакатимиз учун ижобий ва салбий эҳтимоллари мавжудлиги, халқаро муносабатларда манфаатли ҳуқуқ нормаларини мувофиқлаштириш, халқимиз келажагига “Адолат” кўзи билан боқиб қизғин муҳокамалар қилинди. Буни овоз бериш якунида қарши ва бетараф муносабатларнинг сезиларли бўлганидан кўрдик (32 : 14 : 86) ва кўпчилик овоз билан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқида “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди.

Албатта, кўзланган мақсад иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлаш ва бу орқали ахоли турмуш даражасини яхшилаш, яқин давлатлар билан ижтимоий - сиёсий муносабатларимизни янги босқичга кўтаришдан иборатдир.

Иномжон Қудратов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+