Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилади

12.06.2020 15:06:08

Маълумки, мамлакатимизда мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш ва бу жараёнда мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш борасида ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда, ОАВларда фуқаролар ва юридик шахсларга ажратилган ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар томонидан олиб қўйилиши борасида кўплаб танқидий фикр ва муносабатлар билдирилмоқда. Ердан маҳрум бўлиши натижасида айрим ҳолларда бошпанасиз қолиш ҳамда йиллар давомида меҳнат қилиб барпо қилинган иморат ва биноларини бузиб ташланиши каби ҳолатлардан норозилик кузатилмоқда.

Эътибор берилса, бу жараёнда келиб чиқадиган низоларнинг аксарият қисми мазкур мулкдорларнинг ерга бўлган ҳуқуқларини тугатиш борасида ваколатнинг айни бир давлат органида бўлгани ва ҳуқуқни тугатиш масаласини ҳал қилиш коллегиал тартибда ёхуд холис давлат органи томонидан амалга оширилиши тақозо қилаётганлигини кўрсатди.

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзюекистон Республикаси Президенти бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мутасадди идораларга мулк дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мулкни компенсация қилиш бўйича тадбиркорлар фойдасига чиқарилган суд қарорларининг ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳасида ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига тақиқ белгилаш, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини тугатиш бўйича уларнинг ваколатларини чеклаш;

ҳокимлардан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб қўйиш ваколатини олиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига бериш;

Қонуннинг қабул қилиниши мулкдорлар ҳуқуқларини, уларни ўз мулкига бўлган мулк ҳуқуқидан асоссиз равишда маҳрум этишдан ҳимоя қилиш кафолати таъминланиши ва мулкдорларнинг давлатга ва унинг органларига бўлган ишончи ортишига ҳамда мамлакатимизни халқаро рейтинг ва индексларда ўрни янада ошишига хизмат қилади.

 

Дилмурод ИСМАИЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+