Парламентнинг қуйи палатаси ҳамкорликнинг афзал йўлини танлади

29.04.2020 20:04:04

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди. Бу масала Ўзбекистон ва парламент тарихида муҳим аҳамият касб этади. Бу борада муҳтарам Президентимиз томонидан Олий Мажлисга йўлланган мурожаатномада, парламент хулосасига таянамиз, чунки бу халқнинг хулосаси деб бежиз таъкидланмади.

Ушбу ҳамкорлик бўйича “Адолат” СДП фракцияси томонидан фракция йиғилишларида қизғин муҳокама этилди. Ҳамкорлик юзасидан Ўзбекистон учун нималар манфаат бериши ёки қандай салбий оқибатларга олиб келиши, иқтисодиётнинг ҳар бир тармоғига ижобий ва салбий таъсири чуқур ўрганилди. 

Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам турли йиғилишлар, “Ҳукумат соати” ва Парламент эшитуви бўлиб ўтди. “Адолат” СДП фракцияси аъзолари томонидан ҳукумат вакилларига иқтисодиётимиз, корхоналаримиз очиқ рақобат муҳитига тайёр эканлиги, эҳтимолий зарарларни олдини олиш учун кўрилаётган чоралар, 95% қисми ЕОИИга аъзо бўлмаган давлатлардан импорт қилинадиган фармацевтика ва тиббий ускуналар импортига салбий таъсири каби саволлар ўртага ташланди. Шунингдек энергетика, транспорт-коммуникация, таълим, илм-фан масаларига ҳамкорликнинг ижобий таъсир этиши, лекин бир қатор соҳалар автомобилсозлик, озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа соҳаларда 2 миллиард АҚШ доллари йўқотилиши прогноз қилинди. Бугунги кунда Ўзбекистон  ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо сиёсатини етарлича мувофиқлаштириш қувватига эга эмас эканлиги, иттифоқ қоидаларини бузган давлатларнинг иттифоқ судидга бериш каби ваколат белгиланмаганлиги хақида маълумотлар олинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ ташкил этилди. 28 апрель куни ишчи гуруҳнинг хулосалари билан таништирилди. Ҳамкорлик натижасида 1.6 млрд АҚШ долларига тенг маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти, темир йўлларда ташиш ҳаражатларини 220 млн. АҚШ долларига арзонлашиши, меҳнат мигрантларининг даромадлари 15-20% ошиши кутилмоқда. Шу билан бирга ўтказилган таҳлил Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги айрим тармоқларда ишлаб чиқаришнинг пасайиши, иш ўринларининг қисман йўқотилиши, инвестицион фаолликнинг ҳамда иқтисодиётнинг модернизация қилиш суръатларининг пасайишига олиб келиши мумкинлиги, ЕОИИда амалда бўлган 48 та техник регламентнинг 5 таси Ўзбекистонда мавжудлиги, бироқ 29 таси мавжуд эмаслиги ва 14 таси миллий регламент билан ташкилотнинг техник регламентлари ўртасида жиддий тафовут мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Шунингдек оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу масала атрофлича муҳокама этилди. Фуқаролар ўртасида ўтказилган “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг ўтказган сўров натижаларига кўра 54% аҳоли ЕОИИ билан ҳамкорликни қўллаб қувватлаган.

Юқоридагиларни инобатга олиб ЕОИИ ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасида миллий қонунчиликни ва техник жиҳатдан тартибга солиш, норматив хужжатларни ЕОИИ ҳужжатлари билан уйғунлаштириш, божхона, санитария, фитосанитария, ветеринария назоратига оид инфратузилмаларни янада такомиллаштириш, ҳамда моддий техник базани мустаҳкамлаш бўйича қатор чора-тадбирларни кўриш лозимлиги ва бошқа омилларни инобатга олиб ЕОИИ билан Ўзбекистон кузатувчи давлат мақомида ҳамкорлик қилиш кўп сонли депутатлар фикрига кўра қабул қилинди.

 

Муҳаммад ВАЛИЕВ,

ОлийМажлисҚонунчилик палатаси депутати,

 “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+