Қайси партия “прописка” тизимини бекор қилишни кўзламоқда?

25.10.2019 17:10:07
"Адолат" социал демократик партияси сайловолди дастурларида паспорт тизими, “прописка” масалаларини ҳал этиш муаммоси ҳам ўрин олганини маълум қилди. 
 
Шунингдек, мавжуд паспорт олиш тизимидаги ўзгаришларнинг амалга ошишида ҳам мазкур партия таклифи ва ташаббуслари инобатга олинган. 
 
Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати анжуманлар залида “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда сиёсий партиялар иштирокининг долзарб масалалари” мавзусидаги давра суҳбатида Адолат социал демократик партияси вакили, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Умид Сулаймонов маълум қилди.
 
Манбаа: ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+