Таътилдаги талабалар билан

25.07.2023 17:07:28

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан ёшлар билан ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Келажагимиз эгаларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сиёсий партиялар ҳаёти билан таништириб бориш орқали уларни партия сафига олиб киришга қаратилган тадбирлар ижобий самара бермоқда.

Айни таътил кунлари бўш вақтини “Адолат”чилар билан ўтказаётган ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётгани қувонарли.

Бир гуруҳ Андижон машинасозлик институти талабалари иштирокида “Сиёсий партиялар билан сиёсий майдонга” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг тутган ўрни, маҳаллий кенгашлардаги депутатлар фаолияти, амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида сўз борди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Тадбир якунида 5 нафар йигит-қиз “Адолат” СДПнинг ўз олдига қўйган мақсад ва ғоялари қизиқиш уйғотганини билдирди. Улар партия аъзолигига қабул қилинди.

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Ulashing!

Fikringizni qoldiring

Iltimos javobingizni kiriting

+