91 ёшли онахон “Партия патронажи”ни чақирди

23.09.2019 14:09:08

“Партия патронажи” лойиҳасининг ишлаб чиқилганлиги хайрихоҳларимиз учун қатор қулайликлар яратди. Қувонарлиси, лойиҳа барча хонадонларга кириб боришда имкон топди. Аҳолининг сиёсий қарашларини шакллантиришда, муҳим сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлашда хизмат қилмоқда.

Куни кеча когонлик партиядошлар лойиҳа доирасида фаоллик кўрсатишди. Уларга Когон туман “Туткунда” МФЙ “Жомард” қишлоғида истиқомат қилувчи 1928 йилда туғилган 91 ёшли Муҳиба ая Каримовадан чақирув келиб тушди. Партия ходимлари нуроний аяга аъзолик билетларини топширар экан, уларнинг қалбидаги ҳаяжон ва юзидаги табассумни кўриб, бениҳоя қувонишди.

Энг қизиғи, ушбу маҳалладан ўнга яқин нуронийлар партия сафига қабул қилинди.

-Сайловларда ҳар бир Ўзбекистон фуқароси фаол иштирок этиши керак. Бир қатор тарғибот-ташвиқот ишларини кўриб борамиз, айниқса, ҳудудимизда муаммоларнинг бирин-кетин ечилиб келаётганлиги бизни қувонтиради. Албатта, бунда депутатларнинг ўрни жуда катта. Биз маҳалла онахонлари шундай лойиҳани эшитиб, дарров чақирдик. Мана, энди биз ҳам партиянинг аъзосимиз, - дейди 57 ёшли Гулнора Ғайбуллаева.

“Партия патронажи”га навбатдаги чақирув Когон шаҳар марказий поликлиникасидан бўлди. Умумий амалиёт шифокори Азиза Пўлатова доим банд бўлганлиги, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида ҳудудларда бўлиб, уларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратиб келаётганлиги тўғрисида таъкидлар экан, “Партия патронажи”нинг фаолиятидан мамнун эканлигини айтиб ўтди. Чунки энди у ҳам партия аъзоси.

“Партия патронажи” ҳар бир инсон учун яқин кўмакдош, ҳар бир ходим ўз фаолиятида доим ушбу имкониядан унумли фойдаланиши лозим.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши ахборот хизмати      

Улашинг!