Донорлик бемор болажонларнинг соғайишига ҳисса қўшади

09.06.2020 19:06:44

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида мунтазам, ҳар йили икки маротаба беғараз донорлик акцияси ташкил этиб келинмоқда.

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган ушбу акцияни партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳам юқори савияда бошлаб олди.

Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станциясида мазкур акция доирасида партия ходимлари, депутатлари ва партия фаолларидан иборат кўнгилли донорлардан қон қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди.

Акцияда Қорақалпоғистон Республикаси 3-Элликкалъа округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зухра Ибрагимова қатнашди.

“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остидаги беғараз донорлик акциясида беғараз қон топширган партия фаоллари, депутатлари ва кўнгиллилар қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ҳамда уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшганидан ҳурсанд.

Ушбу акция кўнгиллиларни бирлаштириб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат намуналарини ўзида акс эттирган акция болажонлар учун чин маънодаги ғамхўрлик белгиси бўлди.

Акция давом этмоқда.

Ўзбекистон Адолат СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+