“Партия патронажи” биринчи гуруҳ ногирони ҳузурига борди

22.10.2019 11:10:29

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ишлаб чиқилган “Партия патронажи” лойиҳаси партия аъзоларининг сафини кенгайтириш баробарида, уларнинг сиёсий жараёнларда фаоллигини ҳам таъминлаб келмоқда. Партиянинг қуйи ташкилотлари бу борада фаолликни қўлдан бой бермай, партия хайрихоҳларининг сиёсий қарашларини шакллантиришга ҳиссасини қўшмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи”га шаҳардаги 27-умумтаълим мактабида тарих фанидан сабоқ бериб келаётган, 1-гуруҳ ногирони Сухроб Сафаровдан чақирув келиб тушди. “Партия патронажи” чақирувдан сўнг хайрихоҳ билан учрашиб, у билан партиянинг фаолияти, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда сайловолди дастур лойиҳаси борасида суҳбат олиб борди. Суҳбат жараёнида у шундай деди:

-Мен “Ўзбекистон-24” радиоканалининг мухлисиман. Унда берилаётган эшиттиришларнинг бирида партия Сиёсий Кенгаши ходими Фарруҳ Абдуҳамидовга ўз таклифларимни билдириб ўтдим. Жумладан, бугунги кунда имконияти чекланганларнинг сиёсий билимини ошириш, уларнинг саводхонлигини шакллантиришга эътибор қаратиш ҳамда кўзи ожизлар учун илмий адабиётларни кўпайтириш таклифим улар томонидан қўллаб-қувватланди. Бевосита “Партия патронажи” лойиҳаси ҳақида айтиб, мен билан боғланишларини қайд этишди.

Суҳбат жараёнида партия томонидан қилинаётган амалий ишлар, депутатлар фаолияти хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, имконияти чекланганлар учун шароитлар кўламини янада кенгайтириш, хусусан, таълим тизимидан самарали фойдаланишда алоҳида эътибор қаратиб борилиши лозимлиги билдирилди.

-Мен барча партияларнинг сайловолди дастури билан танишдим. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастури лойиҳаси барча соҳаларни қамраб олганлиги, аниқ таклифларнинг қайд этилганлиги, асосийси, таълим ва тиббиёт тизимига чуқурроқ ёндашилганлиги эътиборимни тортди. “Патронаж” кўмаги билан партиянинг аъзоси бўлдим, , - дейди Сухроб қувончи ичига сиғмай.

“Партия патронажи” Сухроб Сафаровга ўз миннатдорчилигини билдириб, партия аъзолик билетини топширди ҳамда унинг кўксига партия нишони тақиб қўйилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+