“Партия патронажи”: Иш жараёнида аъзоликка қабул қилинди

04.09.2019 16:09:58

Учтепа туман Кенгашидаги “Партия патронажи” яна бир янги манзил томон йўл олди. Электрон манзилимизга келиб тушган мурожаатга кўра, фуқарони иш жойида аъзо қилдик.

-Сиёсий фаоллигимни оширишга аҳд қилдим, - дейди мурожаат эгаси Акмал Аброров – Фаолиятингиз билан ижтимоий тармоқлар орқали танишиб бораман. Дастурий мақсадларингиз жамиятимизнинг барча жабҳаларини ўзида мужассам этганлиги билан мени ўзига жалб этади. Шу боисдан, сафингизга қўшилиш истагини билдирдим.

Партия туман Кенгаши раиси Бехзод Абдухолиқов мурожаат юзасидан туман Ғазначилик бўлимига етиб борди. Фуқаро билан учрашиб, иш жараёнида аъзоликка қабул қилинди. Янги сафдошимизга аъзолик билети топширилди.

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!