“Партия патронажи” Термизда 5 та хонадонга кириб борди

09.09.2019 16:09:28

Партиянинг Термиз шаҳар Кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи”га Термиз шаҳар “Абдулла Авлоний” МФЙга қарашли А.Навоий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролардан чақирув келиб тушди. Ходимлар маҳаллада фуқаролар билан учрашиб, бугунги кунда партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, лойиҳалар, партия мақсад ва режалари хусусида айтиб ўтишди.

- Маҳалламизда ҳамиша партия фаоллари иштирокида тадбирлар, сиёсий ўқувлар ўтказилади. Партия депутатлари уйма уй юриб, маҳалла фуқароларидан тушган мурожаатларни доимий ҳал қилиб беришади. Партия вакилларидан жуда мамнунмиз. Маҳалла фаоллари билан партиянинг дастур лойиҳаси билан танишиб чиқдик. Дастур лойиҳасининг аҳоли манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тузилганлиги бизни қувонтирди. Ижтимоий тармоқлар орқали “Партия патронажи”нинг ташкил этилганлигини билиб маҳалламиздаги хонадонлардан таклифлар бўлди. Партия вакиллари келиб, маҳалла фуқароларидан аъзоликка қабул қилишди. Иш кўплигидан вақт тополмаганда ҳам “Партия патронажи” орқали энди бемалол аъзо бўлиши мумкин, - дейди маҳалла раиси  Чори Пундиев.

Маҳалладан бешта фуқаро партия сафига қабул қилинди. Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам “Партия патронажи” ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё  вилоят Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!