“Партия патронажи” вақти тиғиз ишчиларга қўл келмоқда

12.09.2019 15:09:12

Партиямизнинг асосий мақсадларидан бири сафимизни фаол аъзолар ҳисобига ошириб боришдир. “Партия патронажи” лойиҳасининг жорий этилиши  кўзланган мақсадларни амалга оширишда муҳим ўрин эгалламоқда.

Куни кеча мазкур лойиҳа доирасида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Чақирувга асосан “Партия патронажи” Урганч шаҳридаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб, партиянинг мақсад ва вазифалари,   партия томонидан олиб борилаётган ишлар, сайловолди дастур лойиҳаси, сайлов жараёнларига қизғин тайёргарлик  ҳусусида сўз юритди. Партияга аъзо бўлиш истагидаги фуқароларга партиянинг аъзолик билетлари топширилди.

photo_2019-09-11_11-57-37

Малика  Оллаберганова,  “Мустақиллик” МФЙ  мутахассиси:

– Ижтимоий тармоқлар орқали “Партия патронажи” ҳақида ўқиб қолдим. Ишхонадаги ҳамкасбларимга бу тўғрисида хурсанд бўлиб гапирдим. Улар ҳам “Партия патронажи”нинг ишхонага келишини жуда-жуда исташди. Партиянинг вилоят Кенгашига қўнғироқ қилдим. Қисқа муддат ичида партиянинг аъзолик билетига эга бўлдик ва унинг фаолиятига хисса қўшишни мақсад қилдик.

“Мустақиллик” МФЙ  Нуроний  жамғармаси раиси  Хударган Жуманиёзов, МФЙ котибаси  Зумрад Тожибоева,  МФЙ мавсумий ишчиси Руслан Абдуллаевлар  жойнинг ўзида партия аъзолигига қабул қилинди ва аъзолик билетлари  топширилди.                                                                                                                      

Мухтасар айтганда, “Партия патронажи” уйда ўтирган катта ёшлилар ёки кун бўйи банд ишчиларга айни муддао бўлди.  

                                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                             Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

Улашинг!