“Саховат ва кўмак”: Депутат ўз автомашинасида кўчма дўкон ташкил қилди

02.05.2020 12:05:52

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати Феруз Тураев ташаббуси билан кўчма озиқ-овқат маҳсулотлари дўкони ташкил этилди. Депутат ўзига тегишли 4 та DAMAS русумли автомашиналарда арзонлаштирилган маҳсулотларни тумандаги 10 дан ортиқ маҳаллаларга етказиб бериш хизматини йўлга қўйди.

Кўчма дўконда рўзғор учун керакли 14 хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд бўлиб, туманнинг олис қишлоқларидаги аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилди.

— Картошкани 3.5 минг сўмдан, пиёзни 2.5 минг сўмдан, помидорни 8 минг сўмдан, бодрингни 6 минг сўмдан олдим, - дейди туманнинг “Олмазор” маҳалласида яшовчи Наргиза Бойназарова. – Бозордан арзон ва сифатли. Яна ҳеч қандай оворагарчиликларсиз. Ташкилотчиларга раҳмат.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+