"Саховат ва кўмак": Кўнгиллар обод бўлди

30.04.2020 21:04:35

Сабр-бардошли халқимиз ўзининг кўп минг асрлик тарихида машаққатли даврларни, уруш ва очарчилик, табиат инжиқлиқлари каби қийин-қистов кунларни доимо сабр-матонат, бирлашиш ва қалбида эзгу ниятлар билан енгиб келган.

Айни кунларда бизнинг юртимизни хам четлаб ўтмаган коронавирус пандемияси сабаб юзага келиши мумкин бўлган қийин вазиятдан халқимизни эсон-омон олиб чиқишнинг барча зарурий чоралари кўрилмоқда.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 апрель кунги "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси саховатпеша юртдошларимиз қалбида яна бир бор эзгулик ва мурувват туйғуларини уйғотди.

Бу эзгу ташаббус шу куннинг ўзида қўллаб-қувватланиб, юртимизнинг ҳамма ҳудудларида, саховатпеша юртдошларимиз томонидан юзлаб, минглаб оилаларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак кўрсатиш ишлари бошлаб юборилди.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, мамлакатимизда тадбиркор ва фермерларимиз доимо давлатимиз эътиборида. Ўзларининг эркин фаолият юритишлари учун яратилаётган шароит ва иқтисодий қўллаб-қувватлашдан мамнун бўлиб, мамлакатимиз тараққиётига  ўз хиссаларини қўшиб келмоқда.

Албатта, ҳар қандай имконияти бор инсон мана шундай вақтинчалик қийин-қистов пайтда бошқалар кўмагига муҳтож бўлиб қолган инсонлар ёнига шошади ва ўз меҳрини кўрсатишга интилади.

Лекин, мана шундай мурувватли инсонларнинг бошини бирлаштириш, хайрли ишларнинг кўламини кенгайтириш "Саховат ва кўмак" умумхалқ харакатининг асосий мақсадига айланган.

Саховат ва меҳр кўрсатиш қалбимиз покланишига, ишимизга барака бўлишига олиб келиши билан қатор, сизу-биз эътибор кўрсатаётган маҳалладошимиз, юртдошимиз кўнглига ободлик олиб киради.

Мана шу ободлик эса бутун мамлакатимиз, эл-у юртимиз ободлигига хизмат қилади.

 

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон "Адолат" СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари,

Халқ депутатлари Чимбой туман

Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+