“Саховат ва кўмак”: Нукусда 20 та оила депутатнинг эҳсонидан баҳраманд бўлди

01.05.2020 23:05:07

Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган видеоселектор йиғилишида: “Бу ойда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Шунинг учун ушбу муқаддас ойда ҳар бир тадбиркор ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, аввало маҳалладошларини, қўни-қўшниларини фаол қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқ”, дея таъкидлаб ўтган эди.

Айни кунларда ушбу ташаббус атрофига саховатпеша юртдошларимиз маҳаллаларда ва ҳар бир оилада меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга киришиб кетишди.

Бугун Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Султан Камалов мазкур ташаббус доирасида амалий ишларни бошлаб юборди. Депутат ўзи сайланган маҳалла - Нукус шаҳридаги «Берекет» МФЙ ҳудудидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор 20 та оилага озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ҳисобидан хайрия қилиб етказиб берди. 

  • Бу бошланиши – дейди депутат - Имкониятимдан келиб чиқиб саховат ишларимни давом эттираман ва барчани муборак Рамазон ойида амалга ошириладиган эҳсон ва хайрия ишларига чақираман.

Хақиқатдан ҳам эзгулик қилиш, эҳтиёжманд, муҳтож кишиларнинг кўнгилларини кўтариш инсонларнинг ўзаро меҳирини оширади. Бу эса, халкнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+