“Саховат ва кўмак”: Олмалиқда 50 та оилага озиқ-овқат улашилди

01.05.2020 11:05:31

Карантин даврида партиямизнинг вилоят ҳамда туман-шаҳар кенгашларидаги депутатлари ҳамкорликда хайрли ишлар олиб бормоқда. Масалан, куни кеча Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Фахриддин Матасимов томонидан шаҳардаги “Чамбил”, “Тинчлик”, “Рамазон” ҳамда “Фурқат” маҳаллаларидаги боқувчиси йўқ ёлғиз қариялар, бетоб бўлиб ётиб қолганлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтож 50 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда вирусдан сақланиш учун ҳимоя воситалари тарқатилди.

Шунингдек, “Чамбил” маҳалласи ҳудудидаги дорихоналар, савдо дўконлари сотувчилари билан коронавирус пандемиясидан ҳимояланиш юзасидан тарғибот-ташвиқот олиб борилди.

Муқаддас Рамазон ойида муҳтожларга ёрдам кўрсатилиши, эҳтиёжмандлар қўллаб-қувватланиши руҳий бирдамлигимиз ва баҳамжиҳатлигимизни ошириб, мураккаб синовларни енгиб ўтишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+