“Саховат ва кўмак”: Партиядошимиз аҳоли дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшмоқда

30.04.2020 12:04:36

Ҳар бир қарич ернинг қадрини билган  янгиариқлик партиядошимиз, тумандаги “Юқорибоғ” қишлоғи, “Вакиллар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги бошланғич партия ташкилоти раиси Отаназар Рўзметовга  мана бир неча йиллар бўлди, тажрибали тадбиркор, фермерлик соҳасининг моҳир устаси сифатида ҳавас қиламиз. Унинг ерга қадаган ҳар бир ниҳоли қисқа фурсатда кўкка бўй чўзиб, ҳосилдорлиги билан кишини ҳайратда қолдиради. 

“STAR GREEN HOUSЕ” фермер хўжалиги раҳбари, партиямизнинг жонкуяри - Отаназар Рўзиматов 2000 йилдан буён ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшиб келмоқда. У раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги 90 гектар ердан иборат бўлиб, маҳалла ахолиси учун гузар, аёллар учун гўзаллик салони, эркаклар сартарошхонаси, этикдўзлик устахонаси, тикувчилик  ва миллий пишириқлар цехининг самарали фаолияти аҳолига қулайликлар яратмоқда. Қишлоқ фермерларига Қишлоқ-хўжалик зараркурандаларига қарши курашиш биолабораторияси ҳам фаолият кўрсатмоқда. 1 гектар ердаги олма боғ, 16 қути асал аридан ҳам яхши хосилдорлик кутилмоқда. Фермер-хўжаликда 25 нафар киши иш билан таъминланган.

1 гектар иссиқхонага  экилган помидор, бодринг, редиска, 1 гектар ерга экилган картошка, экинларининг самарадорлиги қишин-ёзин халқимизнинг дастурхонига файз-барокот улашмоқда.

Айни карантин пайтида партиядошимиз помидор, бодринг, редиска, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан маҳалладаги кам таъминланган, ногиронлиги бор оилаларга кўмагини аямаяпти.     

- Давлатимиз яратиб бераётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, 600 тонналик музлаткич ва  автомобилларга ювиш хизмати кўрсатадиган шаҳобча қуришни режалаштирганман, - дейди қаҳрамонимиз. –  Агар бу ниятларим ҳам амалга ошса, маҳалламиз аҳолиси учун яна бир саховат амалларини адо этган бўлардим, мақсадим ҳар бир оила ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш орқали, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишдир. 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”  СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+