150 нафар аёлни иш билан таъминлаган корхона фаолияти билан танишилди

18.06.2020 19:06:00

Наримон Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзоларининг Тахтакўпир туманига ташрифи давомида маҳаллалардаги кам таъминланган оила хонадонларига бориб, уларнинг аҳволини ўрганиб ва ундан сўнг тиббиёт муассасаларининг бугунги кунги фаолияти билан танишиб чиқди. Куннинг иккинчи ярмида ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги "Барно текстил-плюс" МЧЖга ташриф буюрди.

Ушбу корхонанинг қурилиши учун “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан 5 йилга лизинг асосида 1 миллиард 873 минг сўм маблағ ажратилган ва натижада жорий йилнинг бошида қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, тумандаги 150 нафар хотин-қизларни доимий иш билан таъминловчи иш ўрни яратилди. Ишчи-ходимлар учун барча шароитларни яратиш мақсадида ошхона, ювиниш ва дам олиш хоналари учун қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

– Корхонамизнинг тўлиқ қувватларда ишга туширилиши натижасида ҳар хил кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу маҳсулотларимиз ҳозирча ички бозорларга етказиб берилмоқда ва келгусида Россия, Туркия давлатларига экспорт қилишни мўлжаллаб турибмиз, бундан кўзланган асосий мақсадимиз янги иш ўринларини янада кўпайтириш - дейди – корхона раҳбари Аннабева Улбосын.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+