50 йилдан буён алмашмаган сув қувури янгиланди

24.02.2021 16:02:35

Яқин яқингача Миробод туман Қизил арват кўчасидан доимо сув чиқиб ётар, ён-атрофни кўлмаклар босиб қоларди. Бу нафақат кишилар кайфиятига салбий таъсир қилар, балки кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқарарди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ташпўлат Матибаевга ерли аҳоли томонидан ушбу ҳолат бўйича мурожаат бўлгандан сўнг 50 йилдан буён алмашмаган сув қувурлари янгиланди. Депутатнинг тегишли жойларга қилган депутатлик сўровларидан сўнг энди бутун кўча асфальт ётқизишга тайёр ҳолатга келтирилди.

 

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+