“Адолат” кўкрак нишони – ижодкор ва ташаббускорлар учун!

07.01.2020 16:01:09

Жамиятда оммавий ахборот воситаларининг ўрни тобора ошиб бормоқда. Айниқса матбуот халққа ахборот етказиш ва жамоатчилик фикрини шакллантиришда муҳим воситадир. “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси партия фаолиятини ёритувчи нашр бўлиб, Ислом Ҳамроев бош муҳаррирлигида у шакл ва мазмун жиҳатдан ўзгача қиёфа касб этди. Сайловлар арафасида газета янада ўқишли бўлиб, саҳифаларини салмоқли мақолалар билан бойитди.

Ушбу хизматлари эвазига газета бош муҳаррири Ислом Ҳамроев “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди. Партиядошимизни ушбу ютуқ билан муборакбод этиб, ижодида юксак парвозлар тилаймиз.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+