Адолат қалб кўзгуси

13.02.2020 09:02:51

Куни кеча Каттақўрғон шаҳридаги драма театрда партиянинг 25 йиллиги муносабати билан жуда ажойиб байрам тадбири бўлиб ўтди. Эрта тонгдан карнай – сурнай садолари остида меҳмонлар кўтиб олинди. Каттақўрғон шаҳридаги ёшу – қари драма театри сари одимлай бошлади.

Очиқ эътироф этиш лозимки, партиявий фаолиятда амалий ёки тарғибот ишининг катта-кичиги бўлмайди. Ҳамма гап дилдаги гапни, ният-муддаони етказиш билан бирга уни амалда кўрсата олишда. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари бунга мисол бўла олади.

Шу жиҳатдан олиб қараганда партия лойиҳалари доирасида қатор долзарб ижтимоий масалаларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиб, жамоатчиликнинг муаммога нисбатан эътиборини кучайтиришга интилаётган Каттақўрғон шаҳар партия кенгаши яна бир муҳим тадбир орқали электорат вакилларининг, кўпдан-кўп фуқароларнинг самимий олқиш-эътирофига сазовор бўлди.

Шаҳар партия кенгаши томонидан шаҳар ҳокимлиги, Оила илмий – амалий тадқиқот маркази шаҳар бўлими, шаҳар драма театри, шаҳар халқ таълими бўлими, “Маҳалла” хайрия жамғармаси шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган “Адолат қалб кўзгуси” номли адабий-бадиий кеча партия томонидан амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-мундарижасини янада бойитди.

Партиямиз аъзолари ва хайрихоҳлари, аҳоли ўртасида социал-демократия мафкурасини тарғиб қилиш, унинг бошқа мафкуралардан жозибадорлигини асослаш бўйича қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Натижада “Адолат” СДП аҳоли орасида нафақат қонун устуворлиги ва адолатни тарғиб қилувчи, балки социал-демократияни мустаҳкамловчи сиёсий куч сифатида кенг танилмоқда.

Тадбирда партия лойиҳалари, мақсад ва ғоялари иқтидорли ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган тарзда намойиш этилиши партия сафига қўшилишни истовчилар сонини ортишига хизмат қилди.

Тадбирда ўтган 25 йил давомида партия ташаббуси билан амалга оширилган ишлар, келгусида амалга оширилиш лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама этилди. Партиянинг фахрий аъзолари, мақсад вазифаларни кенг жамоатчиликка етказаётган фаоллари партия Сиёсий Кенгашининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мени қувонтирган бир ҳолат, Нарпай туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларни партиянинг Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбиридан хабардор бўлиб ташриф буюргани.  

Тадбир сўнгида бир аёл тортинибгина саҳнага чиқиб келди. Нарпай туманидан ташриф буюрганини, ўзи ўй бекаси эканлигини, партия сафига қўшилиш истаги борлигини маълум қилди. Шунда англадимки, ҳали сиёсий куч фаоли сифатида қиладиган ишларимиз жуда кўп экан. Ҳар бир хонадонга кириб боришимиз, уларнинг ўй-фикрлари билан ўртоқлашишимиз, муаммолари билан танишишимиз лозим. Шундагина хайрихоҳларимиз сафи кенгайгандан кенгаяди.  

Зоҳиджон МУСТАФАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нарпай туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+