“Адолат” СДП фракциясининг аҳолимизга мурожаати  

16.03.2020 14:03:26

 

Коронавирус инфекциясининг мамлакатимизга кириб келиши ва бир нечта фуқароларимизда аниқланишини аҳолимиз турли кайфиятда кутиб олди.

Кимдир онгли равишда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилаётган бўлса, бошқалар ортиқча ваҳима қилиб, турли асоссиз гап-сўзлар тарқатиш билан овора бўлмоқда.

Шу ўринда “Адолат” СДП фракцияси барчани хушёрлик ва бирдамликка чақирган ҳолда мазкур масалада бир қатор таклифларни илгари сурмоқда:

Биринчидан, фуқаролар соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилган ҳолда жисмоний фаоллигини ошириши, енгил бадантарбия машқлари билан шуғулланиш орқали касалликларга қарши курашувчи иммунитетни кўтаришга ҳаракат қилиш зарур.

Иккинчидан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ишини жонлантириш, уларнинг фуқаролар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратиш, керак бўлса 24 соат давомида ишлашини таъминлаш орқали муассаса шифокорлариниг ойлик маошини ошириш, қўшимча устамалар белгилашни лозим деб биламиз.

Учинчидан, санитария-эпидемиологик ҳолати бўйича қатъий назоратни ташкил этиш ва депутатлар мазкур масалада Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган Қарорининг бузилиши қолатлари бўйича жавобгарликни белгилашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни устувор вазифамиз ҳисобланади.   

Ҳурматли фуқаролар!

Ўзингизнинг ва яқинларимизнинг соғлиғини таъминлаш ўз қўлингизда.

Шундай экан, барчангизни зарурий ва оддий эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраган ҳолда, сизга сиҳат-саломатлик тилаймиз.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

“Адолат” СДП фракцияси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+