“Адолат” СДП илмий-амалий семинарда меҳмон бўлди

17.10.2019 11:10:31

Бухоро шаҳар Халқ таълими бошқармасига қарашли 14-сон умумтаълим мактабида “Она тилим асрлар оша яшайди мангу” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди. Унда ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар, ХТБ ходимлари ва вилоятда фаолият олиб бораётган сиёсий партияларнинг раҳбар-ходимлари иштирок этишди.

Тадбир “Она тилим – менинг икки жаҳонимсан!” шеърий композицияси билан бошланди. Унда иқтидорли ўқувчилар ўзларининг ижодий ишларини намоён этишди.  “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида ташкил этилган кўргазма эса барчанинг олқишига сазовор бўлди.

Вилоятда фаолият олиб бораётган сиёсий партияларнинг раҳбар-ходимлари сўзга чиқиб, давом этаётган сайлов жараёнлари, унда фуқароларнинг фаол иштироки ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари хусусида тўхталиб ўтишди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Рауф Сувонов нутқ сўзлар экан, бугун партия томонидан олиб борилган амалий ишлар, ўрганишлар ҳамда депутатлар фаолияти, сайловолди дастур лойиҳаси тўғрисида тўхталиб ўтди. Йиғилганлар томонидан таклифлар билдирилди ҳамда партия ходимларининг фикрлари қўллаб-қувватланди.

 Тадбир сўнгида энг фаол ва иқтидорли ўқувчи, ўқитувчи-педагогларга фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+