“Адолат” СДП “Ижодий ғоялар” танловини эълон қилади

18.06.2020 14:06:31

Танловнинг мақсади ўсиб келаётган ёш авлодни инновацион ва креатив ғояларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Танловда 8 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Танловга адабиёт, тасвирий санъат, табиий фанлар, аниқ фанлар, ҳуқуқшунослик, спорт, ахборот коммуникация технологиялари ва бошқа йўналишлар бўйича инновацион таклифлар, ғоялар, амалий ишлар қабул қилинади.

Тайёр бўлган материаллар ёзма шаклда ва амалий ишлар эса видео кўринишида телеграм орқали юборилиши лозим.

Танловга юборилган энг яхши инновацион материаллар ишчи гуруҳ томонидан саралаб олинади ва партиянинг веб-сайтида эълон қилинади.

Инновацион ғоялар ва ижодий ишлар 28 июнь куни соат 20:00 га қадар қабул қилинади.

Ғолиблар 30 июнь Ёшлар куни арафасида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Барча ёшларни танловда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Телеграм рақами: (94) 685-72-85, (91) 162-77-17

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+