“Адолат” СДП томонидан Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг ҳужжатлари топширилди

09.11.2019 14:11:02

Жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларда муносиб иштирок этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 150 депутатлик ўрни учун 2500 дан ортиқ партия фаоллари кўриб чиқилди ва ўрганилди.

Жўқорғи Кенгес, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлиги учун 4000 дан ортиқ, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлиги учун 17 мингдан ортиқ  номзодлар шаклантирилди ва улар билан партия раҳбар кадрларининг суҳбатлари ташкил этилиб, партия топшириқлари берилиб, салоҳиятлари ўрганилди.

Шунингдек, партия Сиёсий Кенгаши томонидан “Онлайн номзод” лойиҳаси йўлга қўйилиб, кенг жамоатчилик вакилларидан номзодликка заҳира кадр сифатида аризалар қабул қилинди.

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 150 депутатлик ўрни учун илгари сураётган номзодларининг ҳужжатларини Марказий сайлов комиссиясига топширди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!