Аҳоли муаммолари - депутат назоратида

26.02.2020 19:02:23

Партиядан халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашига сайланган депутатларнинг фаоллиги сайловчиларни мамнун этмоқда. Хусусан, 3- “Милтиқчи” сайлов округидан халқ депутатлари  Қизилтепа туман Кенгашига сайланган Улуғбек Бобожонов тўғрисида ҳам шундай дейиш мумкин.

Жумладан, тадбиркор Нурали Самадовга тегишли қурилиши тугалланмаган бинонинг ёни қурилишдан чиққан чиқиндилар билан тўсилган. Шу сабабли ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳамда транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит қилаётганлигидан сайловчилар норози бўлиб депутатга мурожаат этди. 

Мазкур масала юзасидан Улуғбек Бобожонов тадбиркорга оғзаки тушунтиришларидан сўнг йўл бўйи йиғилиб қолаган чиқиндилардан тозаланиб,  пиёдалар ўтиш йўлаги тартибга келтирилди.

Шунингдек, “Милтичқи” маҳалласида яшовчи фуқаро Раъно Шерова набираси мактаб формасига муҳтожлигини билдирган эди. Боиси унинг оилавий шароити оғир, боланинг отаси вафот этган, онаси жазони ижро этиш муассасасида. Ўқувчига депутат томонидан мактаб формаси (устки куртка, оёқ кийим, шим ҳамда ички кийимлар) олиб берилди ва Жавоҳир Тилавов таълимга қайтарилди.

Депутатларимизнинг бу каби амалий ишлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида қизғин давом этмоқда. Муҳими бундай фаолиятдан халқимиз, сайловчилар мамнун.  

Умуман олганда депутатларнинг бу каби амалий ишлари халқимиз ва сайловчилар мумаммоларни бартараф этишда ўзаро ҳамжиҳатликдаги уринишлари самараси мамкатимизда энг муҳим демократик принципларни ҳаётга изчил жорий этилаётганлигининг нишонасидир.     

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий

вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+