Андижонлик сафдошимииз сенатор бўлди

17.01.2020 15:01:49

Андижонлик маҳаллий кенгаш депутатлари орасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига вакиллар сайланди.  Сайлов кодексига мувофиқ, депутатлар яширин овоз бериш кабинасида Сенат аъзолигига номзодлар учун овоз бердилар. Халқ вакилларининг ишончини қозониб, ана шундай масъулиятли ишга муносиб топилганлар орасида  сафдошимиз-халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Равшанбек Олимов ҳам бор.

-Очиғи, депутатларнинг бу ишончи зиммамиздаги масъулиятни янада оширди,-дейди Равшанбек Олимов.- Партиядошларимиз томонидан номзодим депутатликка кўрсатилган вақтдаёқ халқ вакили бўлиш қанчалик шарафли ва масъулиятли эканлигини тушуниб етгандим. Депутатликка сайлангач бу масъулият икки ҳисса ортди. Бугун эса андижонликлар номидан Сенат аъзолигига муносиб топилдим. Бу ишончни ўз меҳантим, фаоллигим билан оқлайман.

Андижонлик “адолатчилар”  ўз сафдошлари билан биргаликда иш олиб  боришга тайёр.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+