Ақлни чархловчи мусобақа ўтказилди

15.10.2019 11:10:04

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳридаги 38-сонли умумтаълим мактабида шахмат ва шашка мусобақалари ташкил килинди.

Ақлни шарҳловчи ушбу мусобақада 50га яқин мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Мусобақа якунида ғолиблар аниқланиб, партия томонидан таёрланган диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Айжамал Жиемуратова, 38-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

– Мактабимизда ташкил килинган шахмат ва шашка мусобақаси нафақат ўқувчиларнинг, биз ўқитувчиларнинг ҳам ушбу спорт турига бўлган қизиқишларимизни оширди. Мен шуни ишонч билан айта оламан, ушбу мусобақа ўқувчиларимизнинг қизиқишларини яна бир бор уйғотди. Ҳаттоки умуман шахмат-шашкани умрида ўйнаб кўрмаган айрим ўқувчиларимиз тенгдошларининг ўйинларига қараб шу жойнинг ўзида ўйин тартибларини ўрганиб олишди. Қувонарлиси, шундай ўқувчиларимиз ҳам мусобақада иштирок этиш истагини билдиришди ва ўзларини синаб кўришди. Ушбу мусобақани ташкил килган ва ўқувчиларимизнинг қизиқишларини яна бир уйғотган «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

А.Оразимбетова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+