Арнасойдаги сессияда эҳтиёжманд оилалар учун қуриладиган 16 та кўп қаватли уй лойиҳаси муҳокама қилинди

30.08.2020 07:08:46

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сенаторлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган сессия кун тартибида пандемия даврида аҳолининг ижтимоий қатламига кўрсатилаётган моддий ёрдам ҳамда тумандаги умумтаълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилини анъанавий тарзда бошлаш масалалари муҳокама қилинди.

Дастлаб туманда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда мехнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида туман ҳокими Жамолиддин Бердибоевнинг ҳисоботи тингланди.

Бугунги кунда туманда жами 594 та эҳтиёжманд оила бўлиб, улардаги аъзолар сони 2333 нафарни ташкил қилади. Бу оилалардан 320 таси ижтимоий ҳимояга муҳтож. Шундан 17 таси оғир касаллар, 1 таси беш ва ундан ортиқ фарзанди бор оила, 57 таси боқувчисини йўқотган бева аёллар, 245 таси ижтимоий ҳимояга муҳтожлар бўлса, 62 таси пандемия оқибатида даромадини йўқотган оилалар, 138 таси кам таъминланган оилалар, 65 таси ногиронлар ҳамда 9 тасини якка-ёлғиз кексалар ташкил қилади.

Пандемия даврида мазкур оилаларга 53,12 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 16,24 млн сўмлик нақд (ёки пластик карточка) пул кўринишида ёрдамлар, 1 млн сўмлик коммунал қарзлар учун тўловлар, 5,2 млн сўмлик дори-дармонлар, 54,1 млн сўмлик бошқа иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масал бўйича муҳокамалар жараёнида туман кенгаши депутатлари томонидан бугунги кунда тумандаги эҳтиёжмад оилалар муаммолари юзасидан қилинган депутатлик сўровларига мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан ўз вақтида эътибор қаратилмаётганлиги, “Темир дафтарга” киритилаётган фуқаролар борасида сайловчилар томонидан эътирозлар билдирилаётганлиги айтиб ўтилди.

Жумладан, Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Г.Зоидова томонидан туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарига “Олтин водий” МФЙ ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларнинг электр таъминоти бўйича бир неча бор ёзма ва оғзаки қилган депутатлик мурожаатлари эътиборсиз қолдирилаётганлиги айтиб ўтилди.

Шундан кейин депутатлар сессия кун тартибидаги иккинчи масала, тумандаги мактабларнинг ўз фаолиятини анъанавий шаклда сентябрь ойидан тиклаши борасида амалга оширилган ишларни муҳокама қилди.

Бугунги кунда тумандаги мавжуд 26 та мактабнинг барчаси Республика махсус комиссияси қарорида белгиланган тартибда карантин қоидаларига амал қилинган ҳолатда ўз фаолиятини бошлаш учун тайёр ҳолатга келтирилган.

Муҳокамалар жараёнида Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ф.Абдуҳамидов томонидан мактаблар фаолиятини йўлга қўйишда бир ёқлама ёндашувга берилиш натижасида мактаблар карантин қоидаларига мослаштирилиб, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ҳар бир 16 ёшга тўлмаган фарзанди учун 500 минг сўмдан моддий ёрдам ажратиш борасидаги болалар рўйхатини шакллантириш ишлари бошланмаганлиги танқид қилинган бўлса, депутат О.Амаков мактабларнинг анъанавий тарзда фаолият бошлашини қўллаб-қувватлаб овоз берган ота оналар бугун туманда мактаб ўқув қуроллари ва формалари савдоси билан шуғулланадиган савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилмаганлиги сабабли ота-оналар вилоят марказидаги бозорларга қатнаб сарсон бўлишаётганлиги айтиб ўтилди.

Ушбу эътирозлардан келиб чиқиб, депутатлар иштирокидаги ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, 7 сентябрга қадар 16 ёшга тўлмаган мактаб ўқувчилари рўйхатини шакллантириш ҳамда тумандаги мактаблар графиги асосида карантин қоидаларига амал қилган ҳолатда мактаб ярмаркаларини ташкил этиш белгилаб олинди.

Сессияда шунингдек, жорий йил якунигача туркиялик инвесторлар томонидан қурилиш ишлари бошланадиган банан плантацияси лойиҳаси ҳамда яратиладиган 1200 иш ўрни ҳақидаги лойиҳалар депутатлар муҳокамасига тақдим этилди. Эътиборли жиҳати, мазкур иш ўринлари тумандаги эҳтиёжманд оилалар учун яратилиб, уларнинг ҳар бирига 15 йиллик иш фаолияти давомида имтиёзли тарзда бўлиб тўлаш шарти билан 16 та 5 қаватли уйдан иборат 1200 та хонадон қуриб топширилади.

Қизғин баҳс ва мунозаралар тарзида ўтган сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+