Бағдодликлар “Адолат”ни такрор ва такрор танладилар

08.01.2020 11:01:02

Маълумки, яқинда Марказий Сайлов Комиссияси томонидан Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган 3 нафар номзоднинг тўплаган овозлари “нотўғри ҳисобланган” деб топилиб, такрор сайлов эълон қилинганди.

Жорий йилнинг 5 январь куни ушбу номзодлардан бири – Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Фарғона вилояти 106-Бағдод сайлов округидан кўрсатилган номзоди, “Фарғона ҳақиқати” -“Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири лавозимида ишлаб келаётган Гулбаҳор Саидганиева такрорий сайловларда яна бағдодликлар ишончини қозонди. Сайлов  жараёнида кузатувчилар, ваколатли вакиллар таркибидан партия аъзоларидан тортиб фаоллар, “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар қаноти” вакиллари ҳам ўрин олдилар ва  муҳим сиёсий тадбирнинг адолатли, шаффоф ўтишини кузатиб бордилар.

Шу ўринда фракция таркибига такрор сайланиб кириб келган депутатимиз Сайдганиева Гулбаҳор Шарабидиновнанинг иш фаолияти тўғрисида қисқача маълумот билан танишинг:

 Г.Сайдганиева 1969 йилда Фарғона вилояти, Фарғона туманида туғилган. 1991 йилда Қўқон давлат педагогика институтини тугатган. Маълумоти – олий, доцент  (тилшунос). Депутат ўз иш фаолиятини 1991-йилда Қўқон шаҳридаги 2-умутаълим мактабида ўзбек тили ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. 1996 -  йилда Қўқон давлат педагогика институти ўзбек адабиёти кафедраси ўқитувчиси, 2011 – йилда Қўқон давлат педагогика институти ўзбек адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, 2013 – 2017 йилларда Қўқон давлат педагогика институти ўзбек адабиёти кафедраси доценти, 2017-2019-йилларда вилоят ҳокимлигининг расмий нашри «Ферганская правда» газетаси бош муҳаррири, 2019 йилда Фарғона вилоят ҳокимининг матбуот котиби, ахборот хизмати раҳбари, 2019 йилдан "Фарғона ҳақиқати" ва "Ферганская правда" газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири лавозимларида ишлаб келмоқда. Фаолияти давомида жаҳон адабиётининг нодир намуналарини ўзбек тилига ўгириб, таржимонлик билан ҳам шуғулланади. Вилоятда олима ва ижодкор сифатида танилган Г.Сайдганиева оилали, 2 нафар фарзанди бор. 

Камола ПОЛВОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+