Белгиланган вазифалар масъулиятни оширади

04.09.2020 17:09:05

Бугун жойларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари бошчилигида ҳудудлардаги бошланғич партия ташкилоти фаоллари учун беш йиллик ҳисобот конференциялари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, партиянинг Қумқўрғон, Денов, Сариосиё, Ангор, Жарқўрғон туман Кенгашларининг бу борада олиб бораётган  фаолияти таҳлил қилинди.
Партия тизимида ҳисобот-сайлов конференциялари партия ташкилотлари раҳбар органлари ҳисобдорлигини таъминлаш ва сифат жиҳатидан янги таркибдаги раҳбар органларни сайлашга қаратилган экан, партия ташкилотининг истиқболдаги устувор вазифаларини белгилаб олишда унинг қарори жуда муҳим ҳисобланади.

Хусусан, партиянинг Узун туман Кенгаши “Аёллар қаноти”нинг Узун  қишлоқ хўжалик техникумида 15 нафар партия хайрихоҳларини бирлаштирган БПТда бўлиб ўтган конференциясида ҳар бир партия аъзосининг олдида турган вазифаси, амалий ишларнинг сифатли таъминланишида эътибор қаратиши, ҳисобот-сайлов конференцияси ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш ва сақланишини таъминлаши, бу эса беш йил давомида ўз кучига эга эканлиги таъкидланди ҳамда ҳар бир БПТда бўлиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати айтиб ўтилди. Тадбир давомида туман “Аёллар қаноти” Кенгашига таклиф этилаётган номзодлар кўриб чиқилди, муҳокамадан ўтказилди ва сайланди. Бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар, аниқ вазифалар белгилаб олинди. Кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
    Умида Мамажонова, БПТ раиси:
—Партия томонидан ташкил этилган ҳисобот конференциясида партия фаолининг олдида турган вазифа, қилиниши керак бўлган ҳужжатлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида доим фаол бўлиши лозимлиги таъкидланди. Берилган вазифалар масъулиятимизни ўн карра оширди.
Конференция сўнгида партия туман ва шаҳар Кенгашида ташкил этиладиган ҳисобот-сайлов мажлисларида иштирок этиш учун делегатлар сайланди. БПТ фаоллари ўз ваколатларидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этди.


Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё  вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+