Беш ташаббус - беш имкон

10.02.2020 20:02:19

 

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантириш, жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация хақида гапирар экан: “..авваламбор ташаббускор, ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз керак.”, дея таъкидладилар. Бу айни вақтда барчамизнинг зиммамизга ёшлар билан ишлашда катта масъулият юклайди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамированинг андижонлик ёшлари билан учрашувида ҳам бу ўз ифодасини топди. Жумладан, депутатнинг Жалақудуқ туманида ташкил этилган “Беш ташаббус-беш имкон” мавзусидаги тадбирда иштирок ёшларда қизиқиш уйғотди.

 Туман ёшлари томонидан ташкил этилган адабиёт, санъат, китобхонлик, қўл меҳнати ва  спорт тўгараклари фаолиятини ўзида ифодалаган кўргазмалар, театрлаштирилган чиқишлар келажагимиз эгаларининг иқтидори ва ташаббускорликларини кўрсатди. Айниқса, спорт мусобақалари уларни соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб камолга етаётганликларининг тасдиғи бўлди.

-Келажак бугундан бошланади. Давлатимиз томонидан фарзандларимиз учун барча имкониятлар яратилган,-деди тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Мамирова,- Бунга жавобан ҳар бир йигит-қиз ўқиши ва фаол бўлиши лозим, Президентимиз такрор-такрор айтганларидек эртанги кун сизларники, маррани баланд олинг.

Мамлакатда ёшлар билан ишлаш ҳаракатининг амалдаги мисоли сифатида ўтказилган мазкур тадбир иштирокчиларда бой таассурот қолдирди.

                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

                                                  вилояти кенгаши матбуот хизмати   

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+