Беш ташаббус - беш имконият

16.10.2019 19:10:14

Бугун мамлакатимизда кўпгина соҳаларда олиб борилаётган ислоҳот ва чора-тадбирларда энг аввало ёшлар манфаатлари эътиборга олинган. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган бешта муҳим ташаббуси келажак бунёдкорларини кўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар асосида ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва эртамиз эгаларининг истеъдодларини юзага чиқаришни мақсад қилган «Беш ташаббус-беш имконият» шиори остидаги ёшлар фестивали Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

Ҳар бир ҳудудда бўлиб ўтган тарғибот тадбирларида ёш олим ва мутахассислар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, тадбиркорлар, спортчилар, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ёшлар иттифоқи фаоллари ва «Камалак» болалар ташкилоти сардорлари фаол иштирок этишди.

Тарғиботчилар орасида Ўзбекистон «Адолат» СДП «Ёш адолатчилар» қанотининг фаоллари ҳам бор эканлиги бизни қувонтирди.

Фестиваль доирасида бўлиб ўтган учрашувларда партиямизнинг Нукус шаҳар Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти етакчиси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори ва «Шуҳрат» медали соҳиби Улобосин Оринбаева қатнашиб, ўзининг миллий куй-қушиқлари орқали ёшаларга намуна бўлди.

Улбосин Оринбоева, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти етакчиси:

-Мазкур фестивални ўтказишдан мақсад ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлар, демократик ўзгаришлар билан таништиришдир. Шунингдек, ука-сингилларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва улар учун давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлар, шарт-шароитларни тарғиб этишдан иборатдир. Тадбир доирасида Амударё, Элликқалъа, Кораўзак, Бузотов, Нукус туман ва Нукус шаҳри ёшлари ўз истеъдодларини номойиш этди. Фестиваль орқали шуни англадимки, муҳтарам Президентимиз томонидан 5 та муҳим ташаббуснинг ҳаётга татбиқ қилиниши ҳар бир ёшни қувонтирмоқда.

Айшолпан Оразымбетова, Зулфия номидаги Давлат мукофати совриндори, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби:

-Фестиваль доирасида хар бир ёшнинг юрагига чуқур кириб боришга ҳаракат қилдик. Асосийси, Республикамизнинг Беруний, Элликқалъа, Кегайли, Бузотов, Хўжайли туманларининг ёшлари билан дийдорлашдик. «Сиз севган қаҳрамон», «Ватан - менинг нигоҳимда» мавзусида ўтказилган тадбирлар қишлоқ ёшларининг истеъдодини юзага чиқаришга замин яратди, деб бемалол айтиш мумкин. Энг муҳими, бўлиб ўтган учрашувлар йиғилганларда катта таассуротлар қолдирди.

Тарғибот тадбири давомида тарғиботчилар фақат мана шундай учрашувлар ва акциялари билан чекланиб қолмасдан ёшларнинг кайфиятини кўтариш учун мароқли концерт дастурлари ва сайллар ҳам ташкил этишди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+